Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Умумий сотиш ҳажмида ўз маҳсулоти 90 фоиздан кам бўлса, умумий овқатланиш корхонаси қишлоқ хўжалик маҳсулотлари харидини қандай расмийлаштириши керак Ўзбекистондан ташқарида товар харид қилиш ва ташиш қандай солиқ оқибатларига олиб келади Қандай қилиб ҚҚС ҳисоботини тўлдириш ва солиқни тўлаш керак

Бухгалтерни иш ҳақи билан ушлаб қола олмайсиз

19.09.2018

Рус тилида ўқиш

Бухгалтер бир йил ҳам ишламай, кетиш ҳақида ариза ёзади. Иш берувчи қандай қилиб жамоада бундай вазиятнинг олдини олиши мумкин? Norma порталининг ушбу саволига пойтахтдаги компанияларнинг бухгалтерлари жавоб берадилар.  

 

Меҳнат ҳақининг юқорилиги, рағбатлантиришлар ва иш ҳақининг ўз вақтида тўланиши – бухгалтер корхонада узоқ вақт ишлаши учун шунинг ўзи кифоя эмас. Барча сўров қатнашчиларининг бу борадаги фикри бир хил бўлиб чиқди. Бу ўринда ҳар бир фикрга қулоқ солган маъқул.

 

Наталья Красильникова, «CLASS SHINE» МЧЖнинг бош бухгалтери:

 

– Биринчи навбатда иш берувчи бухгалтерга ишона олиши керак. Ишонч бўлмаса – иш ҳам унмайди.

 

Қандайдир иш билан банд қилиш учунгина ходимга вазифа юклаш керак эмас. Бухгалтернинг эътибор талаб қиладиган ишлари талайгина.

 

Бухгалтернинг маслаҳатларига қулоқ солиш наф келтиради, ҳисобни бенуқсон юритиш имконини беради.

 

Шуни ёдда тутиш муҳим: бухгалтердан пулни тежаш текширув чоғида хатолар аниқланиши, салмоқли жарима ва пеня ҳисобланиши хавфини оширади. Бухгалтернинг ривожланиши ва малака оширишига имкон бериш керак. Директор малака ошириш курслари, касбга оид даврий нашрлар ва китоблар ҳақини тўласа, нур устига аъло нур. Мутахассис ўз устида ишламаса, касб маҳоратини йўқотади. Ҳозир ҳамёнбоп ресурслар мавжуд. Масалан, bir.uz да ўқиш қиймати катта маблағ талаб этмайди.

 

Кўпинча катта маош тўлашни ваъда қилиб, ишга таклиф этадилар. Баъзан бундай таклифни рад эта олмай, дастлаб ўриндошлик асосида ишлаш шарти билан розилик бераман. Одатда бир неча ой ўтгач, бундай иш берувчи билан ривожлана олмаслигим, ишга бўлган меҳримни йўқотишим аён бўлиб қолади. Шу аснода у билан хайрлашаман.

 

Елена Ханякина, «EURO STAR PAINT» МЧЖ ва «INSIGHT-STUDY» ХК бухгалтери:

 

– Билимдон бухгалтерда тадбиркор билан ишлаш иштиёқини уйғотиш учун у қуйидагиларни таъминлаши зарур:  

 

Биринчидан, бухгалтер ишлаши учун қулай шарт-шароит яратиши: техник жиҳатдан жиҳозлаши ва талаб этиладиган сарфлаш материаллари билан таъминлаши. Баҳоли қудрат малака оширишига ёрдам бериши.

 

Иккинчидан, битимлар ёки операцияларни амалга оширгандан кейин эмас, балки уларни амалга оширгунга қадар ҳужжатларни тўғри расмийлаштириш учун бухгалтер билан маслаҳатлашиши. Ва, албатта, ушбу маслаҳатларга қулоқ солиши.

 

Учинчидан, ҳуқуққа зид ҳаракатларни амалга оширишни, ёхуд касбига хос бўлмаган мажбуриятларни бажаришни талаб қилмаслиги.

 

Тўртинчидан, айнан ўз фойдасини кўзлаган ҳолда бухгалтер ишини арзимас деб билмай, балки муносиб баҳолаши. «Ўтирган жойида тугмачаларни босиб, қоғозларни у ердан бу ерга олиш ҳам ишми!» ёки «Танишимнинг бухгалтери бу ишни 300–400 минг сўмга қилиб беради!» қабилидаги гаплар унинг нафсониятига тегади.

 

Юлия Гальцева, «Yagona хalqaro protsessing markazi» МЧЖ ҚКнинг бош бухгалтери:

 

– Бухгалтер кетмаслиги учун нима қилиш керак?

 

Бошловчи бухгалтер учун меҳнат сарфи ва оладиган маоши бир-бирига мутаносиб бўлиши муҳим. Бухгалтер санъатга муҳаббати туфайли саҳнага чиқишга тайёр бўлган актёр эмас.

 

Тажриба орттирган сари ҳисоб тўғри йўлга қўйилганлигини муносиб баҳоловчи ва жўяли маслаҳатларга қулоқ солувчи раҳбарни афзал кўрасиз. Бунда иш берувчининг меҳнатга муносиб ҳақ тўлаши ҳам муҳим аҳамиятга эга.  

 

Кўп йил ишлагач ариза ёзганда эса… Бунинг оқибати турлича бўлса керак. Иш берувчи бухгалтернинг ишни ўзгартириш ҳақидаги қарорига ҳурмат билан муносабатда бўлиши даркор. Ишни алмаштириш касб даражасига ижобий таъсир кўрсатади: дунёқарашни кенгайтириш, кўникма ҳосил қилиш, ақлни чархлаш имконини беради.

 

Олег Гаевой суҳбатлашди.


 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_

Валюталар курси

2024-12-20
  • USD:12875.06 (+0.00) сум
  • EUR:13406.80 (+0.00) сум
  • RUB:124.75 (+0.00) сум