«Агар ходим йил давомида иш ҳақи сақланмайдиган таътиллар олган бўлса, унинг иш йили тугаши даври суриладими? Агар - сурилса, аниқ қандай кунлар сонига? Ходимнинг иш йилини ҳисоблаш тартиби қандай?».
Саволларга «Нормa» эксперти, юрист Ленара ХИКМАТОВА жавоб берди:
– Иш йили – бу ходимнинг муайян иш берувчида ўн икки ойга тенг бўлган ва ҳақиқатда иш бошланган санадан эътиборан ҳисоблаб чиқариладиган иш даври . Иш йили ҳар бир ходим учун индивидуал тарзда ҳисоблаб чиқилади.
Эътибор беринг! Меҳнат таътилини тўғри ҳисоблаш бевосита иш йилини ҳисоблашнинг тўғрилигига боғлиқ. Шундай қилиб, умумий қоидаларга кўра, ходим ушбу иш берувчида узлуксиз ишлаган олти ой ўтганидан кейин биринчи иш йили учун ҳар йилги меҳнат таътилини олишга ҳақли . Иш берувчи эса таътилни ушбу таътил берилаётган иш йили тугагунига қадар беришга мажбур .
Иш йили давомида фойдаланилган «иш ҳақи сақланмайдиган» таътил кунларининг умумий сони 2 ҳафтадан ошмаслиги керак. 14 календарь кундан ошган бундай таътил кунлари меҳнат таътили олишга ҳуқуқ берувчи иш стажига киритилмайди. Айнан шу кунлар сонига иш йилининг тугаш санаси сурилади.
Давомини kadrovik.uz да ўқинг.