Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Давлат дастурига ҳуқуқий-меъёрий кўмак

17.03.2016

Шу ҳафта бошида Адлия вазирлиги матбуот хизмати раҳбари Тоҳир Саидбобоев бошчилигида “Соғлом она ва бола йили” Давлат дастурининг қонунчилик асослари” мавзусида брифинг ўтказилди.

 

 

Ўзбекистонда “Соғлом она ва бола йили” деб эълон қилинган жорий йилда ҳам бу борадаги ишлар изчил давом эттирилиб, янада кенгайтирилади. 2016 йил 9 февралда давлат раҳбари томонидан “Соғлом она ва бола йили” Давлат дастури  (11 бўлим 88 моддадан иборат) тасдиқланди. Унда “Она ва бола соғлом бўлса, оила бахтли, оила бахтли бўлса, жамият мустаҳкам бўлади” деган ҳаётбахш қадрият ва олижаноб ғояни жамиятимизда теран англаш ва қарор топтириш, оилани, оналик ҳамда болаликни муҳофаза қилиш тизимини такомиллаштириш, жамиятда оналарга алоҳида ҳурмат-эҳтиром муҳитини мустаҳкамлаш, баркамол авлодни тарбиялаш, оила институтини мустаҳкамлашда давлат ҳокимияти органлари ва жамоат ташкилотларининг ҳамкорлигини кучайтиришга қаратилган комплекс чора-тадбирлар кўзда тутилган. Вазирлик қонунчилик бошқармасининг бўлим бошлиғи Мустафо Хўжаевнинг маърузасида оила, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш, хотин-қизлар манфаатларини таъминлаш, кучли, барқарор ва фаровон давлат негизи сифатида оила институтини мустаҳкамлашга йўналтирилган қонун ҳужжатлари лойиҳаларини ишлаб чиқишни мувофиқлаштириш Адлия вазирлигига юклатилганлиги  тўғрисида маълумот баён этилди.

 

Унга асосан, оилани, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш, аёллар манфаатларини ҳимоя қилиш, соғлом болани тарбиялашда уларнинг ролини ошириш, кучли, барқарор ва равнақ топаётган давлатнинг негизи сифатида оила институтини мустаҳкамлашга йўналтирилган қонунчилик ва норматив-ҳуқуқий базани янада такомиллаштиришга йўналтирилган 14 та норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш назарда тутилган. Шундан 4 таси қонун, 9 таси Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси, 1 таси идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасидир.

 

Батафсил:  

 

1. Янги таҳрирдаги "Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳасини ишлаб чиқиш. Буни  Адлия вазирлиги, Бош прокуратура, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, ИИВ,"Камолот" ЁИҲ, манфаатдор вазирликлар ва идоралар тайёрлайди.

 

Қонуннинг қабул қилиниши ижтимоий ҳимоянинг махсус чора-тадбирларига муҳтож бўлган ёшлар (кам таъминланган ёш оилалар)га доир муносабатларни қўшимча иш жойлари ва ихтисослаштирилган корхоналарни ташкил этиш, ўқитиш, қайта ўқитиш ва малака оширишнинг махсус дастурларини ташкил этиш, ташкилотлар томонидан уларни ишга жойлаштириш учун иш жойларининг энг кам миқдорини банд қилиб қўйишда ёрдам бериш йўли билан тартибга солишга имкон беради;

 

2. "Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексига уч ёшгача болалари бўлган барча аёлларга (бола парваришлаш таътилига чиққанидан қатъи назар) нисбатан уларни ахлоқ тузатиш ишлари қўлланилмайдиган шахслар тоифасига киритиш ҳисобига жиноят қонунчилигини янада эркинлаштиришга йўналтирилган ўзгартишлар киритиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳасини ишлаб чиқиш.

 

Буни  Олий суд, Бош прокуратура, Ички ишлар вазирлиги, Адлия вазирлиги, Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши, манфаатдор вазирлик ва идоралар тайёрлайди.

 

Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексига ўзгартиш киритишни назарда тутувчи Ўзбекистон Республикасининг қонуни қабул қилинади;

 

3. "Озиқ-овқат маҳсулотининг сифати ва хавфсизлиги тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига таркибида модифициялаштирилган организмлар бор бўлган озиқ-овқат маҳсулотларини четдан олиб келиш ва истеъмол қилишни чеклашга, шунингдек болалар овқатида генетик модифициялаштирилган организмларни қўллашга тақиқ жорий этишга йўналтирилган қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш. Буни Соғлиқни сақлаш вазирлиги, "Ўзстандарт" агентлиги, Озиқ-овқат саноати корхоналари уюшмаси, "Ўздонмаҳсулот" АЖ, Адлия вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар тайёрлайди.

 

Озиқ-овқат маҳсулотларининг сифати ва хавфсизлиги тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги Ўзбекистон Республикаси қонуни қабул қилинади;

 

4. "Васийлик ва ҳомийлик тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига боланинг соғлиғини муҳофаза қилинишига, болаларнинг соғлиғини муҳофаза қилиш, соғлом оилада яшаш ва тарбия олиш ҳуқуқларини таъминлашга қаратилган, шунингдек шахсда мавжуд бўлганда етим болалар ва ота-онасини қарамоғидан маҳрум бўлган болаларга васийлик (ҳомийлик) белгиланиши рад этиладиган касалликларни белгилаш тартибини назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш. Ушбу ҳужжатни Халқ таълими вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Меҳнат вазирлиги, Адлия вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар тайёрлайди.

 

Ота-она қаровисиз қолган етим болалар ва етимлардан қайсиниси тўлиқ давлат таъминотида бўлишини, тўлиқ давлат таъминотига қўйиш қандай тартибда ва қайси давлат органи томонидан расмийлаштирилишини аниқловчи нормалар киритилади.

 

5. "Мурувват" интернат-уйларида, бошқа давлат ва нодавлат таълим муассасаларида ногирон болалар учун кундузги парваришлаш марказлари (гуруҳлари)ни ташкил этишни назарда тутувчи Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳасини ишлаб чиқиш. Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги,Меҳнат вазирлиги, Адлия вазирлиги, Республика болалар ижтимоий мослашуви маркази, манфаатдор вазирлик ва идоралар тайёрлайди.

 

Ривожланишида нуқсони бўлган болаларни интернатларга жойлаштиришнинг олдини олиш мақсадида "Мурувват" болалар интернат-уйлари ҳузурида комплекс психологик-педагогик, тиббий-ижтимоий ёрдам олиш, реабилитация ва ижтимоий мослашув билан бир вақтда ривожланишида нуқсони бўлган болаларнинг оилага ва оилавий муҳитга бўлган ҳуқуқларини, оилавий маънавий қадриятларни асраб-авайлашни таъминлаш имконини берадиган ногирон болалар учун кундузги парваришлаш марказлари (гуруҳлари)ни ташкил этишни назарда тутувчи Вазирлар Маҳкамасининг қарори қабул қилинади.

 

Брифингда дастурнинг бошқа бўлимлари (яна 10 та) бўйича қатор норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаларини ишлаб чиқиш бўйича амалга оширилаётган қонун ижодкорлиги жараёни юзасидан ҳам умумий маълумот берилди. ОАВ вакиллари ушбу норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқишга масъул вазирлик ва идораларнинг тадбирда иштирок этаётган вакилларига ўзларини қизиқтирган бир қатор саволлар билан мурожаат қилдилар. Мулоқотда “Соғлом она ва бола йили” Давлат дастурида оналик ва болаликни муҳофаза қилиш, оила институтини янада мустаҳкамлашга қаратилган ҳуқуқий базани такомиллаштириш юзасидан мутахассислар ва экспертларнинг фикр-мулоҳазалари ҳам ўртага ташланди.

 

 Маъруф УСМАНОВ.

 

 

Мавзу бўйича материаллар:

 

Адлия органларининг вазифаси – тадбиркорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш

 

Хорижга чиқишни чеклаш тўғрисида онлайн тарзда билиш мумкин

 

 

“Жавоб берамиз!” Маълумот хизматидан:

 

Жамғариб бориладиган пенсия дафтарчасидан ечиб олинган маблағлар даромад ҳисобланадими ва ушбу пул маблағларидан қандайдир солиқ тўланиши лозимми?

 

Кечиктириб (ўз вақтида тўланмаган) тўланадиган ойлик маошларини индексация қилиш ёки пеня қўшиб ҳисоблаш қонунчиликда кўзда тутилганми?

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 28 январдаги ПҚ-1050-сон «Маҳаллий ноозиқ-овқат истеъмол товарлари ишлаб чиқариш кенгайтирилишини рағбатлантириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Қарорига 2-иловада кўрсатилган имтиёзлар махсус кийимни тайёр ва ярим тайёр кўринишда ишлаб чиқарувчи корхонага қўлланадими?

 

 

Валюталар курси

2024-04-19
  • USD:12697.00 (+0.00) сум
  • EUR:13547.70 (+0.00) сум
  • RUB:135.05 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 16 апрель№ 16
2024, 16 апрель№ 16