Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Ижаранинг энг кам ставкалари: Ўзбекистонда қўллаш тартиби 2025 йил учун чет давлатлар автотранспортининг ҳудудга кириши ва транзити бўйича йиғимлар ставкалари тасдиқланди 2025 йил январь ойи учун бош бухгалтер режаси 2025 йил 1 январдан Ўзбекистонда нималар ўзгаради

Депутатлар суд мажлисини трансляция қилишга қарши

21.10.2019

Рус тилида ўқиш

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг 2019 йил 18 октябрдаги ўтказилган мажлисида «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонунларига судлар фаолиятида ахборот-коммуникация технологияларидан самарали фойдаланишга қаратилган ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси мажлис кун тартибидан чиқарилди.

 

Унда процессуал қонун ҳужжатлари талабларига риоя этган, одил судлов манфаатларини ҳамда суд мажлиси иштирокчиларининг хавфсизлигини таъминлаган ҳолда трансляция қилишни амалга оширишнинг ҳуқуқий асосларини белгилаш, шунингдек, махфий ахборотни ошкор этишнинг олдини олишга қаратилган тегишли ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш назарда тутилган. Таклиф этилаётган тузатишлар суд мажлисларини радиода, телевиденияда ва Интернет орқали реал вақт режимида эркин кузатиш имкониятига қаратилган.

 

Мазкур янгиликларни инобатга олган ҳолда, қонун ташаббускорлари фуқароларнинг ҳуқуқий онгини ошириш, жиноятларнинг эрта олди олиниши ва оилавий низоларни, шунингдек, бошқа ҳуқуқбузарликларни профилактика қилишни мақсад қилишган. Аммо лойиҳа парламент қуйи палатасига келиб тушган кунданоқ ўтказилган муҳокамалар, фракциялардаги мунозаралар чоғида кўплаб депутатларнинг эътирозини келтириб чиқарди. Парламент аъзолари таклиф этилаётган янгилик қанчалик тўғри, деган саволни қўймоқда,  суд жараёни тўғридан-тўғри оммага ҳавола қилинса, шаън, қадр-қиммат, дахлсизлик деган нарсалар, қолаверса, холислик қандай таъминланади.

 

Депутатлар бу миллий қадриятларимизга путур етказмайдими ва жамиятимиз ҳали бунга тайёрми, деган саволни ўртага ташламоқда. Хусусан, Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси фракциясининг йиғилишида қонун лойиҳаси бир овоздан кун тартибидан чиқарилди. Шунингдек, бошқа фракцияларда ҳам жиддий саволлар ва эътирозлар бўлди.

 

- Биз шиддатли ислоҳотлар давом этаётган даврда яшамоқдамиз – деди “Миллий тикланиш” партияси фракцияси аъзоси Акмал Умрзоқов. - Суд мажлисида кўрилаётган икки тараф ўртасидаги турли муаммоларни телевидениеда ёки ижтимоий тармоқларда тўғридан-тўғри намойиш этиш одамларимизга, айниқса, ёшларимизга салбий таъсир кўрсатиши мумкин.

 

 “Айбсизлик презумпцияси”га кўра, шахс қонуний кучга кирган суд ҳукми чиқмагунга қадар айбсиз ҳисобланади. Қонун лойиҳаси ташаббускори эса, ҳали айбдор деб топилмаган шахс ҳақида жамоатчиликка муайян шахснинг айбдор ёки жиноятчи сифатида танилишига олиб келувчи нормани таклиф этмоқда.

 

Тасаввур қилинг, бир одамни судда иши кўрилаётганини телевидение орқали тўғридан-тўғри кўрсатилса, у келгусида айбсиз бўлиб чиқса, борингки, айбдор бўлса ҳам унинг кўча-куйда, маҳаллада, қариндош-уруғ, қуда-анда, халқ орасида ёмонотлиққа чиқишга олиб келади. Бу эса, унинг оила аъзолари, фарзандларининг ҳам жамиятдаги, иш, ўқиш жойларидаги обрўсига ҳам салбий таъсир кўрсатиши аниқ. Ор-номус, уят деган нарсалар бор. Ҳаётимизда эл орасида шарманда бўлиш оқибатида ўз жонига қасд қилганлар ҳам борлигини унутмаслик керак.

 

Суд мажлиси  - томошахона эмас, тарбиявий жараён ҳам эмас аслида. Суд жараёнида тарафларнинг шахсига, ҳаётига, қадр-қимматига алоқадор бўлган кўплаб масалалар муҳокама қилинади. Ҳар қандай суд мажлисини ОАВда тўғридан-тўғри ёритиш инсоннинг шахсий ҳаётига аралашишдир. Айни пайтда, Конституцияда инсон, унинг ҳаёти, эркинлиги, шаъни, қадр-қиммати ва бошқа ҳуқуқлари дахлсиз ва олий қадрият экани кўрсатилган.

 

Жиноят процессуал кодексининг 17-моддасида инсон шаъни ва қадр-қимматини камситадиган, унинг шахсий ҳаётига тааллуқли маълумотлар тарқалиб кетишига олиб келадиган ҳаракатлар қилиш ёки қарорлар чиқариш тақиқланади.

 

Шулардан келиб чиқиб, “Миллий тикланиш” фракцияси депутатларни ушбу қонун лойиҳасини кун тартибидан чиқариш, уни масъул қўмитага қайтариш масаласини қўллаб-қувватлаб овоз беришга чақирдилар. Натижада қонун лойиҳаси рад этилди.

 


Комментарии (1)

Добавить комментарий

Гость_Тохирбек :

2019-10-25 00:27:44

ДЕПУТАТЛАР ФИКРИ  ЖУДА ХАМ ТЎҒРИ МЕН ШАХСАН ҚЎШИЛАМАН ВА ҚЎЛЛАБ ҚУВВАТЛАЙМАН. ССУД ЖАРАЁНИНИ ОММАГА НАМОЙИШ ҚИЛИШ БИЛАН ОРИЯТ ҚИЛГАН СУДЛАНУВЧИ ЎЗ ХАЁТИГА ҚАСД ҚИЛИШ МУМКИН. Ёки фуқаролик ишлари бўйича шарманда бўлган оилага келгусда хеч ким қиз бермайди ва у оиладан келин олмайди. Натижада бир оила тақдири  пороканда бўлади.

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_

Валюталар курси

2024-12-27
  • USD:12920.48 (+0.00) сум
  • EUR:13436.01 (+0.00) сум
  • RUB:130.17 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 24 декабрь№ 52
2024, 24 декабрь№ 52