Norma.uz порталининг ҳамжиҳат жамоасига қонунчиликдаги ўзгаришлар шарҳини тайёрлай оладиган, юридик мавзуда мақола ёза биладиган ва маълум юридик масалаларни ҳал қила оладиган эксперт-юрист керак.
Биз турли мавзуларни ёритамиз. Масалан, пудрат ва хизмат кўрсатиш шартномаси ўртасидаги фарқ ва юридик шахс устав фондига улуш сифатида киритилган шахсий кўчмас мулкни қайтариб олиш имконияти ҳақида ёзамиз.
Албатта, бизда тадбиркорлик, бухгалтерлик, аудиторлик фаолиятини ҳуқуқий тартибга солиш каби устуворликлар мавжуд. Бироқ соҳа шунчалик кенгки, бу мавзудаги долзарб материаллар доим олқишланади ҳамда ўқувчиларимиз учун қизиқарли бўлади.
Бундан ташқари, биз айрим масалалар бўйича (шартномалар лойиҳаларини тузиш, юридик ёзишмалар, юридик шахсларни рўйхатдан ўтказиш, қайта рўйхатдан ўтказиш, суд жараёнларида иштирок этиш ва ҳ.к.) юридик иш ҳамда корхоналарга комплекс юридик хизмат кўрсатишга нисбатан ҳақиқий юридик иш амалиётига ўрганиш имкониятини тақдим қиламиз. Албатта, шу каби ёрдам учун биз алоҳида ҳақ тўлаймиз.
Даъвогардан айни дамда дипломга эга бўлиш талаб қилинмайди. Вакансияга олий ўқув юртлари ҳуқуқшунослик факультетларининг 4-5 босқичларида таълим олаётган, юриспруденцияда асосий билимларга эга талабалар ҳам даъвогарлик қилишлари мумкин. Шунингдек, 1 йилгача иш тажрибасига эга ёш юристларга ҳам ўз резюмеларини юборишларини тавсия этамиз. Тажрибали мутахассисларнинг таклифлари ҳам эътибордан четда қолмайди.
Даъвогар рус тилини аъло даражада билиши шарт. Ўзбек ва инглиз тилларини ҳам билса, шунингдек, ҳуқуқий мақолалар ва шарҳларни ёза олса, янада яхши.
Талабгорга қўйиладиган муҳим талаблардан бири ўз фикрларини тўғри изчил баён қилиш қобилиятидир.
Бундан ташқари, даъвогар оз бўлса-да ҳуқуқий мақолалар ва қонун ҳужжатларининг (курс, диплом ва диссертация ишлари ҳам ҳисобга олинади) таҳлилий шарҳларини ёзишда тажрибага эга бўлиши керак.
Биз нималарни таклиф қиламиз?
Биз маош+ишбай, таътил пули, мукофотлар, қонунчиликда кўзда тутилган барча ижтимоий имтиёзлар ва кафолатлар тамойили бўйича барпо этиладиган барқарор иш ҳақини таклиф қиламиз. Бизнинг ташкилотимизда уй ишларини эмас, балки ДАМ ОЛИШНИ кўзда тутадиган ҲАҚИҚИЙ таътил қўлланади. Бизда жадвал барқарор бўлиб, ҳатто 18.15 гача ҳам камдан-кам ҳолларда қоламиз.
Бундан ташқари, бизда мунтазам қизиқарли тадбирлар ва сафарларни (олайлик, Тошкентнинг қизиқарли жойлари бўйлаб экскурсия, боулинг бўйича турнир, тоққа сафар, театрларга ташриф буюриш) ташкил қиладиган касаба уюшмаси мавжуд. Ўзимизнинг ошхонамиз бор, у ерда бинодан ташқарига чиқмай лаззатли таомларни тановвул қилиш ёки тамадди қилиб олиш мумкин.
Умуман, биз ўз ходимларимизни қўллаб-қувватлашга, улар учун қулай шарт-шароитлар яратишга, “одамгарчилик” юзасидан уларнинг муаммо ва ташвишларини тушунишга, уларнинг профессионал жиҳатдан ва мансаб пиллапояларида ўсишларида кўмаклашишга ҳаракат қиламиз.
Ишга қандай қабул қилинади
Ўз резюмеингизни portal@norma.uz электрон манзилига юборинг. Резюмега энг бошида қайд этиб ўтган мавзуларимиздан бирига ёзилган бир саҳифалик матнни илова қилинг. Агар сизда тайёр материаллар бўлса, иш усулингизни баҳолай олишимиз учун шунга ўхшаш мавзудаги 2-3 та материални юборишингиз мумкин. Боғланиш маълумотлари билан резюмеингизни кутиб қоламиз ва ишонамизки, ҳамжиҳатликда ишлаб кетамиз!