Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Инстаграмда реклама жойлаштириш қандай солиқ оқибатларига олиб келади Юридик шахсларнинг мол-мулк солиғини кимлар ва қандай объектлар бўйича тўлайди

Директор жазога ҳукм қилинган бўлса…

07.09.2020

Рус тилида ўқиш

Директор суд ҳукми билан ЖК 45-моддаси бўйича – раҳбарлик лавозимини эгаллаш ҳуқуқидан 2 йил муддатга маҳрум қилинган ҳолда жиноят содир этганликда айбдор деб топилди. Шу билан бирга у ўзи билан ҳисоб-китоб қилишларини ва ишдан бўшатиш нафақасини, шунингдек фойдаланилмаган меҳнат таътиллари учун маблағларни тўлашларини ёзма равишда талаб қилди. Бундай вазиятда бухгалтер нима қилиши керак? 

Buxgalter.uz тушунтириш беради:


– Бундай ҳолда аввало меҳнат шартномасини бекор қилиш учун асосни тўғри танлаш лозим.


Маҳкум қайси модда бўйича ишдан бўшатилади?

 

Жиноят кодексининг 45-моддасига мувофиқ, шахсни муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш суд тайинлаган муддат давомида айбдорнинг корхоналар, муассасалар ёки ташкилотларда у ёки бу мансабни эгаллашини ёхуд у ёки бу фаолият билан шуғулланишини тақиқлашдан иборатдир. Ана шундай мансаб ёки фаолиятнинг тури суд томонидан айблов ҳукмида кўрсатилади.

 

Муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш айбдорнинг мансаби ёки иш фаолияти билан бевосита боғлиқ бўлган жиноятни содир этганлиги учун асосий жазо тариқасида тайинланганда – 1 йилдан 5 йилгача муддатга, қўшимча жазо тариқасида тайинланганда – 1 йилдан 3 йилгача муддатга белгиланади.

 

Бундай жазо тайинланган бўлса, ҳукм қонуний кучга кирганидан кейин ходим билан тузилган меҳнат шартномасини тарафлар ихтиёрига боғлиқ бўлмаган ҳолатлар бўйича, яъни МК 106-моддаси 3-бандига мувофиқ бекор қилиш керак.


Ҳукм қачон кучга киради?

 

Ҳукм унинг устидан апелляция шикояти бериш ва протест билдириш муддати ўтиши билан қонуний кучга киради.

 

Биринчи инстанция судининг ҳукми устидан апелляция шикоятлари ва протестлари ҳукм эълон қилинган кундан ёки маҳкумга унинг нусхаси топширилган кундан эътиборан 10 сутка ичида берилиши мумкин. Яъни ушбу муддат ичида апелляция берилмаса, ҳукм кучга киради ва тегишинча, меҳнат шартномасини бекор қилиш мумкин бўлади.

 

Апелляция шикояти берилган ёки протест билдирилган тақдирда ҳукм, агар у бекор қилинмаган бўлса, ишни юқори суд кўриб чиққан куни қонуний кучга киради.

 

Маҳкумлар икки ва ундан ортиқ бўлган тақдирда эса, башарти шулардан лоақал бирига нисбатан апелляция берилган бўлса, юқори суд ишни кўриб чиққунига қадар маҳкумларнинг ҳаммасига нисбатан ҳукм қонуний кучга кирмай туради.

 

Buxgalter.uz да батафсил ўқинг.

 

 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_

Валюталар курси

2024-12-14
  • USD:12880.00 (+0.00) сум
  • EUR:13507.26 (+0.00) сум
  • RUB:124.01 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 10 декабрь№ 50