«Мен қизим билан бирга direktor.uz да шуғулланамиз. Ресурс иккимиз учун ҳам фойдали бўлди», – деб таъкидлади «XURRAM SHOD» МЧЖ директори Елена Клевитова.
– Елена Вячеславовна, ўзингиз ва ишингиз ҳақида сўзлаб беринг.
– Ангренда яшайман. Икки йилдан бери фирма директори бўлиб ишлайман. Компаниямиз ўн йилдан буён фаолият юритади. Брикетланган кўмир ишлаб чиқариш билан шуғулланамиз, жорий йилда каолинни саралаш ва транспортировка қилишни бошладик.
– Нима сабабдан direktor.uz курсидан ўтишга қарор қилдингиз?
– Атайин ўқишни режалаштирмаганман. «Norma» порталининг доимий ўқувчиси сифатида сўнгги янгиликларни кўриб чиқаётиб, «Кичик бизнес субъектлари молиявий саводхонлигини ошириш» дастури ҳақидаги материални очдим. Қизиқиб қолдим ва ўзимни синаб кўриш истаги пайдо бўлди. Ўқишни бошлагач, бу машғулотлар нафақат мен учун, балки қизимга ҳам фойдали эканлигини англадим. У яқинда коллежни тамомлаган, тадбиркор бўлиш учун қобилияти етарли. Ўз ишини бошлаш истагида юрибди, ҳозир бошловчи тадбиркорларга имтиёзлар ҳам тақдим этилмоқда.
– Дастурдан янги, фойдали нарсаларни топдингизми?
– Албатта, бу билим ва кўникмаларни мустақил баҳолашдир. У жуда фойдали, ўзингизга бўлган ишончни оширади.
– Сиз уч кун ичида дарсларнинг ярмидан кўпидан ўтдингиз. Буни қандай уддаладингиз. Ҳамма ишларни четга суриб қўйдингизми?
– Буни ўзимиз ҳам сезмадик. direktor.uz учун вақт ҳар доим топилади. Ресурс жуда яхши ишланган. Ўқув материаллари ва тестлари устида ишлаш жуда мароқли, вақт ўтганини ҳам билмай қоласиз. Мавзулар расмлар билан тасвирлаб берилганлиги ўқув жараёнини янада қизиқарли қилади ва материални ўзлаштиришга ёрдам беради.
– direktor.uz дастури ҳақидаги таассуротларингиз қандай?
– Менга жуда ёқди. Дастур жуда кенг аудитория учун ҳам фойдали деб ўйланман. Фаолият юритаётган раҳбарларга зарур билимларини текшириб кўришда ёрдам беради, бу эса уларнинг ўзига бўлган ишончини оширади. Раҳбарликни бошлаётганлар ва ўз ишини очишни режалаштираётганлар учун зарур билимларни тезда эгаллашга ёрдам берадиган бошланғич майдон бўла олади.
Мен direktor.uz ни бухгалтерларга ҳам тавсия қиламан. Улар раҳбарларга қандай вазият тутиш кераклигини тушунтиришда қийинчиликларга дуч келадиган ҳолатлар тез-тез учраб туради. Бу ерда улар олган билимлар директор билан муносабатларда тўғри йўл тутишларига ёрдам беради.
Олег Гаевой суҳбатлашди.