Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Инстаграмда реклама жойлаштириш қандай солиқ оқибатларига олиб келади Юридик шахсларнинг мол-мулк солиғини кимлар ва қандай объектлар бўйича тўлайди

Фаолиятни қандай қилиб тиклаш мумкин: қадамма-қадам алгоритм

18.06.2020

Рус тилида ўқиш

Фирма ўз фаолиятини мажбурий равишда тўхтатиб қўйган эди. Бироқ ҳозир ишни тиклаш имкони пайдо бўлди. Юридик масалалар бўйича «Норма» эксперти Альберт САФИН бекор туриб қолган вақтга қараб фаолиятни тиклашнинг қадамма-қадам алгоритмини тайёрлади: 


1. Фирмангиз тугатилган ёки тугатилмаганини текширинг

 

Фирма фаолиятни амалга оширмаётганлар тоифасига киритилганидан буён камида 3 йил ўтгач уни давлат реестридан чиқаришлари мумкин. Мақомни my.gov.uz ва stat.uz сайтларидаги фирма СТИРи бўйича текшириш мумкин.


2. Фирма фаолиятни амалга оширмаётганлар тоифасига ўтказилган ёки ўтказилмаганини текширинг

 

9 ой давомида ҳисобрақамингизга пул маблағлари келиб тушмаган ва сиз солиқ ҳисоботини тақдим этмаган бўлсангиз, фирмангиз ушбу тоифага ўтказилади. Мақомингизни Давлат хизматлари марказида текширишингиз мумкин. Тиклаш учун ўша ернинг ўзида муассиснинг фирма фаолиятини давом эттириш тўғрисидаги қарорини тақдим этишнинг ўзи кифоя.


3. Банк билан тузилган шартнома ҳали ҳам амал қилаётган бўлса, ҳисобрақамингиз блокировкалаб қўйилган-қўйилмаганини билиш учун сўровнома орқали мурожаат қилинг

 

Ҳисобот топширмаган бўлсангиз ёки фирмангизни кўрсатилган манзилдан топа олмаган бўлсалар, ана шундай йўл тутишлари мумкин. Ҳисобрақамни тиклаш чораларини кўринг. Ана шу пайт ичида солиқ ҳисоботини топширмаган бўлсангиз, фирмага жарималар «илинган бўлиши» мумкинлигини ҳисобга олинг.


4. Аввалги шартнома бекор қилинган бўлса, ҳисобрақам очиш учун банк билан янги шартнома тузинг

 

Бекор туриб қолган вақтда тўлов терминалини топшириб юборган бўлсангиз, уни олиш учун ҳам шартнома тузинг.

 

Buxgalter.uz да батафсил ўқинг.

 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_

Валюталар курси

2024-12-14
  • USD:12880.00 (+0.00) сум
  • EUR:13507.26 (+0.00) сум
  • RUB:124.01 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 10 декабрь№ 50