2018 йилдан иккита солиқ – фойда солиғи ҳамда ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғи бирлаштирилди (29.12.2017 йилдаги ЎРҚ-454-сон Қонуннинг 2-моддаси 2, 32-бандлари).
Илгари ушбу солиқлардан бири бўйича вақтинчалик имтиёзлар берилган корхоналар 2018 йил 1 январдан имтиёзлар амал қилиш муддати тугагунча фойда солиғини 2 баравар пасайтирилган ставкада тўлайдилар (29.12.2017 йилдаги ПҚ-3454-сон қарорга 7-илова изоҳи).
2018 йилда фойда солиғи ставкаси – 14% (29.12.2017 йилдаги ПҚ-3454-сон қарорга 7-илова). Икки баравар пасайтирилган ставка – 7%.
Мазкур тартиб 2019 йилда ҳам сақланиб қолди (26.12.2018 йилдаги ПҚ-4086-сон қарорнинг 4-банди). Бу йил фойда солиғи ставкаси – 12% (Солиқ кодексининг 159-1-моддаси). Икки баравар пасайтирилган ставка – 6%.
Бухгалтерларга қулайлик яратиш мақсадида "Norma" экспертлари жадвал тайёрладилар:
Фойда солиғини ким пасайтирилган ставкада тўлашга ҳақли
Т/р |
Имтиёзларнинг тавсифи |
29.12.2017 йилдаги ПҚ-3454-сон қарор ва 26.12.2018 йилдаги ПҚ-4086-сон қарор асосида фойда солиғини пасайтирилган ставкада тўлаш бўйича мажбурият |
Шарҳ |
1 |
2018 йилгача қабул қилинган норматив ҳужжатлар асосида фойда солиғини (ФС) ёки ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғини (ОИРС) тўлашдан озод қилиш кўринишидаги вақтинчалик имтиёзлар |
мавжуд |
Фойда солиғини пасайтирилган ставкада тўлаш бўйича мажбурият 2018-2019 йилларда ташкил этилган корхоналарга нисбатан ҳам татбиқ этилади |
2 |
ФС ва (ёки) ОИРСдан озод қилиш кўринишидаги доимий имтиёзлар |
мавжуд эмас |
Имтиёзнинг амал қилиш даври белгиланмаган бўлса, мажбурият юзага келмайди |
3 |
ФС ва ОИРС тўлашдан озод қилиш кўринишидаги вақтинчалик имтиёзлар |
мавжуд эмас |
Мажбурият вужудга келмайди, сабаби имтиёз иккала солиққа татбиқ этилган |
4 |
2018 йилгача қабул қилинган, улардан ОИРС чиқариб ташланган норматив ҳужжатлар асосида ФС ва ОИРСни тўлашдан озод қилиш кўринишидаги вақтинчалик имтиёзлар |
мавжуд эмас |
Мажбурият вужудга келмайди, сабаби аввалбошдан имтиёз иккала солиққа татбиқ этилган |
5 |
2018 йилдан қабул қилинган норматив ҳужжатлар асосида ФС тўлашдан озод қилиш кўринишидаги вақтинчалик имтиёзлар |
мавжуд эмас |
Мажбурият юзага келмайди, сабаби имтиёз солиқлар бирлаштирилганидан кейин жорий этилган |
6 |
2018 йилгача қабул қилинган норматив ҳужжатлар асосида норезидентларга тақдим этилган ФСни тўлашдан озод қилиш кўринишидаги вақтинчалик имтиёзлар |
мавжуд эмас |
Мажбурият юзага келмайди, сабаби норезидентлар ОИРС тўловчилари ҳисобланмаган |
Ушбу имтиёзларни ким қўллашга ҳақли эканлиги ҳақида buxgalter.uz сайтида батафсил ўқинг.