Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Умумий сотиш ҳажмида ўз маҳсулоти 90 фоиздан кам бўлса, умумий овқатланиш корхонаси қишлоқ хўжалик маҳсулотлари харидини қандай расмийлаштириши керак Ўзбекистондан ташқарида товар харид қилиш ва ташиш қандай солиқ оқибатларига олиб келади Қандай қилиб ҚҚС ҳисоботини тўлдириш ва солиқни тўлаш керак

Хитой институти филиалида бизнес юритишни ўргатадилар

07.02.2019

Рус тилида ўқиш

Нанкинг политехника институтининг (Nanjing Polytechnic Institute) делегацияси, вице-президент Чжан Сяожун бошчилигида Тошкент шаҳрига ташриф буюрди. Ташриф давомида Ўзбекистонда олий таълим муассасаси филиалини ташкил этиш юзасидан келишувга эришилди. Инновацион ривожланиш вазирлиги Матбуот хизмати шу ҳақда хабар берди.

 

Инновацион ривожланиш вазирлиги, «Ўзстандарт» агентлиги, Тошкент давлат иқтисодиёт университети ҳамда Тадбиркорлик фаолияти асосларини ўқитиш Республика маркази билан музокаралар ўтказилди. Улар Нанкинг политехника институтида менежмент, рақамли бизнес, электрон тижорат йўналишларида ўқитишга қизиқиш билдирдилар.   

 

Маълумот учун: Нанкинг политехника институтига 1958 йилда асос солинган, у Хитойдаги илғор олий ўқув юртлари орасида 83-ўринни эгаллайди. Унда 10 000 дан зиёд талаба таҳсил олади, институт қошида 12 та коллеж фаолият юритади, уларда 40 дан ортиқ мутахассислик бўйича таълим берилади. Олий ўқув юрти дунёдаги 17 та мамлакат, 40 дан ортиқ коллеж ва таълим муассасаси билан ҳамкорлик қилади. Шунингдек институтда 500 нафар хорижий талабалар таҳсил олиб келмоқда, шундан 33 нафарини ўзбек йигит-қизлари ташкил қилади.



В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_

Валюталар курси

2024-12-23
  • USD:12893.07 (+0.00) сум
  • EUR:13386.87 (+0.00) сум
  • RUB:125.96 (+0.00) сум