2020 йилнинг 1 июлидан 1 октябрига қадар - 3 ой давомида - ходима иш ҳақи сақланмайдиган таътилда эди. Хозир у яна шундай таътилни, қонун бўйича ҳар йили олиши мумкин эканлигини асос қилиб кўрсатиб, 3 ойга сўрамоқда. Ва 2021 йил кириб келгани боис, у яна «ўз ҳисобидан» таътил олиш ҳуқуқига эгалигини таъкидламоқда. У ҳақми?
Buxgalter.uz илтимосига биноан саволга “Норма” эксперти, юрист Ленара ХИКМАТОВА жавоб берди:
– «МКнинг 150-моддасига асосан ходимнинг аризасига кўра унга иш ҳақи сақланмаган ҳолда таътил берилиши мумкин, унинг давомийлиги ходим ва иш берувчи ўртасидаги келишувга кўра белгиланади, лекин у ўн икки ойлик давр мобайнида жами 3 ойдан ортиқ бўлмаслиги керак».
Яъни, иш ҳақи сақланмайдиган таътилни бериш учун ("ўз ҳисобидан таътил" ёки "иш ҳақи сақланмайдиган таътил" деб норасмий номланган) ходимнинг аризаси асос бўлади. Унда у мавжуд амалиёт бўйича таътил сўраб илтимос билан мурожаат қилишга ундаган узрли сабабларни кўрсатади. Иш берувчи ташкилотнинг манфаатларидан келиб чиқиб, ходимнинг аризасида кўрсатилган сабабларга кўра, бундай таътилни бера оладими ва қайси даврга тақдим этиши мумкинлигини ҳал қилади.
Шундай қилиб, умумий қоида бўйича, иш ҳақи сақланмаган ҳолда таътил берилиши ва унинг давомийлиги ходим ва иш берувчи ўртасидаги келишувга кўра белгиланади. Бироқ, қачонки иш берувчи ходимнинг хоҳишига кўра муқаррар тартибда таътил берганда бу қоидадан истисно мавжуд МК 150-м. 2-қ..
- 1941 — 1945 йиллардаги уруш қатнашчиларига ва имтиёзлари жиҳатидан уларга тенглаштирилган шахсларга — ҳар йили ўн тўрт календарь кунга қадар;
- ишлаётган I ва II гуруҳ ногиронларига — ҳар йили ўн тўрт календарь кунга қадар;
- 2 ёшдан 3 ёшгача бўлган болани парвариш қилаётган аёлларга МК 234-м.;
- 12 ёшга тўлмаган 2 ва ундан ортиқ болани тарбиялаётган аёлларга — ҳар йили 14 календарь кунга қадар МК 232-м. ;
- меҳнат тўғрисидаги қонунлар ва бошқа норматив ҳужжатларда, шунингдек меҳнат шартномаси шартларида назарда тутилган бошқа ҳолларда.
Давомини buxgalter.uz да ўқинг.