Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
2024 йил декабрда қандай дам оламиз 2024 йил декабрь ойи учун бош бухгалтер режаси Корхонанинг ташкилий-ҳуқуқий шакли қандай ўзгартирилади Буюртмачи бухгалтерия ҳисобини қандай юритиши керак Солиқ кодексига мувофиқ ҚҚСсиз импорт жиҳозлар учун уч сценарий: сотиш, ижарага бериш ва фойдаланиш пайтидаги солиқ оқибатлари Ўзбекистонда 2024 йил декабрда нималар ўзгаради Ўзбекистонда 2024 йил декабрда нималар ўзгаради

Ходимга ўриндошликни тақиқлаш мумкинми?

25.11.2020

Рус тилида ўқиш

“Бошқа ташкилотга ўриндошлик асосида ишга жойлашмоқчиман, бироқ у ерда асосий иш жойидан маълумотнома келтиришни талаб қилишди. Бироқ асосий иш жойи бўйича меҳнат шартномасида бошқа ташкилотларда ўриндошлик асосида ишлашга тақиқ тўғрисида шарт мавжуд. Иш берувчи шартноманинг шу бандига ҳавола қилган ҳолда маълумотнома беришни рад этмоқда, буни у бундай иш билан бандлик асосий ишни сифатли бажариш имконини бермайди, деб асосламоқда”.

 

Вазиятни buxgalter.uz илтимосига биноан “Норма”нинг меҳнат ҳуқуқи бўйича эксперти Ленара ХИКМАТОВА шарҳлаб берди:

 

- Ҳақиқатан, бошқа ташкилотга ўриндошлик асосида ишга кираётган шахслар меҳнат дафтарчаси ўрнига асосий иш жойидан тасдиқланган шакл бўйича маълумотномани тақдим этишлари шарт.

 

Асосий иш жойи – иш берувчи ходимнинг меҳнат дафтарчасини юритадиган ташкилот.

 

Ўриндошлик асосида ишлаш – асосий иш вақтидан ташқари ва ундан озод вақтда меҳнат шартномаси шартларида бажариладиган ҳақ тўланадиган бошқа иш.

 

МКнинг 72-моддаси 4-қисмига асосан ходим ўриндошлик асосида ишлаш тўғрисида қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда меҳнат шартномалари тузиши мумкин. Қонунчилик бунда қуйидагиларга тўғридан-тўғри ўриндошлик асосида ишлашни тақиқлайди:

  • 18 ёшга тўлмаган шахслар;
  • агар ўриндошлик асосида ишловчининг асосий иши меҳнатнинг ноқулай шарт-шароитлари билан боғлиқ бўлса, шундай шарт-шароитдаги ишларда ишлаш (соғлиқни сақлаш тизими ташкилотлари ходимлари бундан мустасно);
  • автомобиль ташувлари хавфсизлигини таъминлаш хизматининг ишчиси (мутахассиси) сифатида;
  • Президент Администрацияси ва Вазирлар Маҳкамаси аппарати ходимлари (техник ва хизмат кўрсатувчи ходимлардан ташқари), давлат бошқаруви органлари раҳбарлари, уларнинг ўринбосарлари ва таркибий бўлинмалар бошлиқлари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси ва аъзолари, Президент ва Вазирлар Маҳкамасининг қарорларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно;
  • вилоятлар, туманлар ва шаҳарлар ҳокимлари ва уларнинг ўринбосарлари;
  • бир-бирига бўйсунувчи ёки бир-бирининг назоратидаги ташкилотларда давлат бошқаруви органлари мутахассислари - соғлиқни сақлашни бошқариш органларида банд бўлган врачлар ва таълимни бошқариш органларида банд бўлган ўқитувчилар бундан мустасно;
  • қонун ҳужжатларига мувофиқ ўриндошлик асосида ишлаши тақиқланган бошқа шахслар (ходимлар).

 

Buxgalter.uz да батафсил ўқинг.

 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_

Валюталар курси

2024-12-02
  • USD:12852.00 (+0.00) сум
  • EUR:13569.14 (+0.00) сум
  • RUB:118.99 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 26 ноябрь№ 48