Ягона порталда Давлат божхона қўмитасининг янги хизмати ишга туширилди, у юридик шахсларга хорижлик ташувчилар автотранспорт воситаларининг йўналишини ўзгартириш учун рухсатнома берилганлиги ҳақида билдиришнома олиш имконини беради.
Бундай хизматдан транспорт-экспедиторлик ёки транспорт ташкилотлари (юридик шахслар), Ўзбекистон резидентлари фойдаланишлари мумкин, уни олиш учун эса хорижлик автоташувчидан фойдаланилиши тўғрисида шартнома ва ариза берувчи давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳномани тақдим қилиш зарур. Жавоб фойдаланувчининг ИДХЯПдаги шахсий кабинети ва (ёки) порталда рўйхатдан ўтишда кўрсатилган электрон почтасига жўнатилади.
Натижада ариза берувчи рақами ва берилган санаси кўрсатилган йўналишни ўзгартиришга рухсатнома берилганлиги тўғрисидаги билдиришномани ёки уни беришга рад этилганлиги тўғрисидаги билдиришномани олади.
Қуйидагилар рад этиш сабаблари бўлиши мумкин:
- электрон шаклда маълумотлар кўрсатилмаганлиги ёки ҳужжатлар тақдим қилинмаганлиги;
- божхона қонунчилигини ва хорижлик ташувчи автотранспортлари томонидан йўл йўналишини такроран бузилиши;
- хорижий транспорт ҳайдовчиси кириш визасининг амал қилиш муддати товар олиб чиқилиши режалаштирилган муддатга мос келмаслиги.
Ариза берувчи хизмат сифати, давлат муассасасининг мансабдор шахси ҳаракати (ҳаракатсизлиги) устидан қонунчиликда белгиланган тартибда шикоят бериш ҳуқуқига эга.
Хизмат 3 иш куни мобайнида бепул кўрсатилади.
Мавзу бўйича материаллар:
Божхона чегарасидан ўтиш ҳақида ИДХЯП орқали хабар беринг
Уйда ижтимоий хизмат кўрсатишга қабул қилишни Интернет орқали сўраш мумкин