Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Инстаграмда реклама жойлаштириш қандай солиқ оқибатларига олиб келади Юридик шахсларнинг мол-мулк солиғини кимлар ва қандай объектлар бўйича тўлайди

Ҳудудларда хизматлар соҳасини ривожлантириш вазифалари белгиланди

25.11.2020

Рус тилида ўқиш

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ҳудудларда хизматлар ва сервис соҳасини ривожлантириш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш бўйича қабул қилинаётган чора-тадбирларнинг самарадорлиги юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилди.

 

Айрим ҳудудларда, хусусан, Қорақалпоғистон, Қашқадарё, Наманган, Сурхондарёда аҳоли жон бошига хизматлар ҳажми мамлакатимиздаги ўртача кўрсаткичдан 2 баробар паст. Бу бу йўналишда фойдаланилмаган захиралар мавжудлигидан далолат беради.

 

Ҳудудларда хизматлар ва сервис соҳасини ривожлантириш келгуси йилги устувор йўналиш этиб белгиланди. Йўл бўйи инфратузилмасини яхшилаш орқали 700 млрд сўмлик қўшимча хизматлар яратиш имкони борлиги таъкидланди. Жумладан, 150 дан ортиқ туман ва шаҳардан ўтадиган 10 минг километр йўлда 400 дан зиёд йирик сервис объектлари учун эҳтиёж мавжуд.

 

Мутасаддиларга Тошкент–Андижон, Тошкент–Термиз ҳамда Самарқанд–Нукус халқаро йўллари ёқасида савдо ва хизмат кўрсатиш объектлари ташкил этиш, янги иш ўринларини кўпайтириш бўйича топшириқлар берилди. Бундан ташқари, инвесторлар иштирокида истироҳат боғлари ҳамда хиёбонларнинг бир қисмида енгил конструкцияли савдо, умумий овқатланиш ва кўнгилочар объектлар ташкил этиш, таълим, маданият, спорт ва соғлиқни сақлаш объектларининг бўш турган қисмини тадбиркорларга бериш орқали ҳам кўплаб хизматларни йўлга қўйиш мумкин.

 

Тадбиркорларни жалб қилган ҳолда спорт объектлари қуриш учун келгуси йилда 500 млрд сўм кредит ажратилади. Замонавий иссиқхоналар, интенсив боғлар ва чорвачилик хўжаликлари учун ҳам хизматлар кўламини кенгайтириш зарур.

 

Хизмат кўрсатиш соҳасини қўллаб-қувватлаш учун хизматлар бўйича йиллик тушуми 1 млрд сўмдан кам бўлган тадбиркорлар учун ҚҚСни чорак якуни бўйича тўлаш тартиби сақлаб қолинади. Бу 8 мингдан зиёд тадбиркор ихтиёрида бир чоракда 220 млрд сўм айланма маблағ қолишига имкон беради.

 

Товар ва хизматларни экспорт қилган корхоналарга ҚҚС валюта тушумини кутмасдан қайтариб берилади. Натижада бизнес ихтиёрида бир чоракда 200 млрд сўм айланма маблағ қолади.

 

Йиғилишда ҳокимлар ва сектор раҳбарларининг янги иш ўринлари яратиб, эҳтиёжманд оилаларни “темир дафтар”дан чиқариш борасидаги ишлари натижадорлиги кўриб чиқилди. Сирдарё вилоятида 10 ойда 12 мингта доимий иш ўрни ташкил этилган. Натижада “темир дафтар”га киритилган ишсиз фуқароларнинг қарийб 90%и бандлиги таъминланган.

 

Мазкур йилда оилавий тадбиркорлик дастурлари доирасида жами 4 трлн сўм ажратиш белгиланган эди. Лекин йил давомида қўшимча маблағлар ҳам йўналтирилди, аҳоли ва тадбиркорларга жами 5,2 трлн сўм имтиёзли кредитлар берилди. Йиғилишда ушбу маблағларнинг самарадорлиги таҳлил қилинди.

 

Мисол учун, Шовот туманида 26 млрд сўм оилавий кредит ажратилиб, 1,5 мингта иш жойи яратилган. Яъни, 1 млрд сўм кредитга 56 та янги иш ўрни тўғри келган.

 

Тадбиркорларнинг қарийб 1 триллион сўмлик янги лойиҳалари учун кредитларга талаби борлиги қайд этилди. Молия вазирлигига янги жалб этилган еврооблигация маблағларидан 1 трлн сўмни Халқ банки, Микрокредитбанк ва Агробанкка оилавий тадбиркорлик дастурлари учун ресурс сифатида жойлаштириш вазифаси қўйилди.

 

Ёзёвон, Учтепа, Шофиркон ва Бекобод туманларида фаол тадбиркорларни кўпайтириш бўйича ишлар танқид қилинди. Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигига бундай жойларда тадбиркорларга ҳар томонлама кўмак бериш бўйича “бизнес-патронаж” тизимини йўлга қўйиш топширилди.

 

Пандемия даврида вақтинча ишламай турган 96 мингта корхона ўз фаолиятини тиклагани қайд этилиб, қолган бизнес субъектларига ҳам бу борада кўмаклашиш муҳимлиги таъкидланди.

 

Йиғилишда жойларда инфратузилмани яхшилаш масаласига алоҳида эътибор қаратилди. Ривожланишдан орқада қолаётган 22 та туман учун инвестиция дастури доирасида 264 млрд сўм, бошқа ҳудудлар учун қўшимча 736 млрд сўм йўналтирилиши қайд этилди.

 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_

Валюталар курси

2024-12-14
  • USD:12880.00 (+0.00) сум
  • EUR:13507.26 (+0.00) сум
  • RUB:124.01 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 10 декабрь№ 50