Кўп қаватли уйларни профессионал бошқарувчиларга бериш режалаштирилмоқда. Пойтахтимизнинг Юнусобод туманида тегишли эксперимент бошланди. Умуман олганда бу – яхши иш. Бироқ қонунчиликка мувофиқ келмаётган қоидалари мавжуд бўлган ҳужжатнинг амалга оширилиши нималарга олиб келиши мумкин?
Шаҳар ҳокимлиги ишлаб чиққан янгилик кўп квартирали уйлар аҳлида кўп саволларни юзага келтирди. Аввало Юнусободга доир ҳужжат ҳуқуқий жиҳатдан етарлича ишлаб чиқилмаганлиги, унинг айрим қоидалари амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга зидлиги бунга сабаб бўлди.
«Норма маслаҳатчи» газетаси мухбири вазиятни ўрганди. Натижалар билан бу ерда танишиш мумкин.