Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Хорижий компанияга суғурта хизматлари учун тўлов қилишда ҚҚС ушлаб қолинадими ТМҚнинг тасдиқланган табиий камайиш нормативлари борми Нодавлат таълим муассасалари учун солиқ имтиёзлари узайтирилмоқда

ИДХЯП ихтирога патент олиш учун ҳужжатларни қабул қилади

11.08.2016

ИДХЯПнинг “Интеллектуал мулк” соҳасидаги интерактив давлат хизматлари рўйхати янги хизмат – “Ихтироларга патент олиш” билан тўлдирилди.

Мазкур хизмат Интеллектуал мулк агентлиги томонидан жисмоний ва юридик шахсларга кўрсатилади.

 

Интерактив давлат хизматлари ягона портали орқали электрон аризани юборишда қуйидаги ҳужжатлар электрон шаклда тақдим қилиниши керак:

 

- давлат божи тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат;

 

- ихтиронинг таърифи;

 

- ихтиро формуласи;

 

- чизмалар ва бошқа материаллар.

 

Хизмат тақдим қилганлик учун Вазирлар Маҳкамасининг “Патент божлари ва тўловлари тўғрисидаги низомни ҳамда патент божлари ва тўловлари ставкаларини тасдиқлаш ҳақида” 20.04.2006 йилдаги 65-сон қарори билан тасдиқланган патент божи ундирилади.

 

Фуқаролик кодекси, “Ихтиролар, фойдали моделлар ва саноат намуналари тўғрисида”ги Қонун, Ихтирога Ўзбекистон Республикасининг патенти берилиши учун талабномаларни тузиш, топшириш ва кўриб чиқиш қоидалари мазкур хизматни кўрсатиш учун асос бўлиб хизмат қилади. Ушбу қонун ҳужжатларининг тўлиқ матни билан “Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги” АҚТда танишиш мумкин.

 

Ҳужжатлар пакетини кўриб чиқиш учун қабул қилинганлиги тўғрисидаги билдиришнома мазкур хизматнинг натижаси бўлиб ҳисобланади. Ариза берувчига жавоб фойдаланувчининг ИДХЯПдаги шахсий кабинети ва (ёки) порталда рўйхатдан ўтишда кўрсатилган электрон почтасига жўнатилади. Баён қилинган техник ечимларнинг патентга лойиқлик мезонларига мос келмаслиги ариза берувчига электрон мурожаатни кўриб чиқишни рад этиш учун сабаб бўлиши мумкин.

 

 

 

Валюталар курси

2024-11-25
  • USD:12829.07 (+0.00) сум
  • EUR:13344.80 (+0.00) сум
  • RUB:124.91 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 26 ноябрь№ 48