Янги интерактив имкониятлар туфайли “Ўзстандарт” агентлиги ишлаб чиқариладиган ва четдан олиб келинадиган маҳсулотларни Миллий сертификатлаштириш тизимида сертификатлаштиришни амалга ошириш учун электрон аризалар қабул қилади, шунингдек ишлаб чиқарилган маҳсулотларнинг мувофиқлиги тўғрисидаги хабарномани рўйхатдан ўтказади.
Сертификатлаштиришни амалга ошириш ҳамда мувофиқлик сертификатини тан олиш учун шартнома олиш, шунингдек ишлаб чиқарилган маҳсулотларнинг мувофиқлиги тўғрисидаги хабарномани рўйхатдан ўтказиш мазкур хизматнинг натижаси ҳисобланади.
ИДХЯПдаги янги хизмат таърифида қайд қилинишича, сервис юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлар учун мўлжалланган.
Шартнома олиш ва ишлаб чиқариладиган ва четдан олиб келинадиган маҳсулотларни Ўзбекистон Республикаси Миллий сертификатлаштириш тизимида сертификатлаштиришни амалга ошириш учун топширилган электрон ариза “Ўзстандарт” агентлигининг “Республика синов ва сертификатлаштириш маркази” ДК ва унинг минтақавий бўлинмалари томонидан кўриб чиқилади.
Ушбу хизматни олиш учун электрон шаклда топшириладиган аризага қуйидаги ҳужжатлар илова қилиниши зарур:
четдан олиб келинадиган маҳсулотлар учун:
- ишлаб чиқариладиган маҳсулотлар учун норматив ҳужжат нусхаси (мавжуд бўлса);
- маҳсулотни маркировкалаш намунаси ёки маҳсулот тўғрисида маълумотлар;
- Ўзбекистон Республикасининг божхона ҳудудига келганлик тўғрисидаги белги қўйилган ҳолда товарга илова қилинадиган ҳужжатларнинг (товар-транспорт юк хати, инвойс, ҳисобварақ-фактура) нусхалари;
- давлат санитария назорати органи лабораторияларида ўтказилган синов натижаларини ўзида акс эттирган гигиеник сертификат нусхаси (мавжуд бўлса) ва норматив ҳужжатларда белгиланган бошқа талаблар тўғрисидаги маълумотлар (ветеринария ва фитосанитария хулосаси, экологик сертификат).
ишлаб чиқариладиган маҳсулотлар учун:
- ишлаб чиқариладиган маҳсулотлар учун норматив ҳужжат нусхаси;
- маҳсулотларни маркировкалаш намунаси (маҳсулотлар тўғрисида маълумотлар);
- давлат санитария назорати органи лабораторияларида ўтказилган синов натижаларини ўзида акс эттирган гигиеник сертификат нусхаси (мавжуд бўлса) ва норматив ҳужжатларда белгиланган бошқа талаблар тўғрисидаги маълумотлар (ветеринария ва фитосанитария хулосаси, экологик сертификат).
Мазкур хизмат 2 иш куни мобайнида тақдим қилинади. Ариза берувчи шартнома лойиҳасини олади. Хизмат учун тўлов фойдаланувчининг Ягона порталдаги шахсий кабинетига ва/ёки электрон почтасига юбориладиган шартнома асосида амалга оширилади.
Ишлаб чиқарилган маҳсулотларнинг қонунчилик ва норматив ҳужжатлар талабларига мувофиқлиги тўғрисидаги хабарномани рўйхатдан ўтказиш учун юборилган электрон ариза ҳам “Ўзстандарт” агентлигининг “Республика синов ва сертификатлаштириш маркази” ДК ва унинг минтақавий бўлинмалари томонидан кўриб чиқилади.
Ишлаб чиқарилган маҳсулотларнинг мувофиқлиги тўғрисидаги хабарномани рўйхатдан ўтказиш учун ариза берувчи уни электрон шаклда тўлдиради. Хабарномани рўйхатдан ўтказиш 1 иш куни мобайнида амалга оширилади. Хизмат кўрсатиш бепул.
Аслида хизматнинг ушбу қисмининг моҳияти шундан иборатки, ариза берувчи ИДХЯП воситасида ишлаб чиқарилган маҳсулотларнинг мувофиқлиги тўғрисидаги хабарномани топшириши мумкин, “Ўзстандарт” уни рўйхатдан ўтказади, рўйхат рақамини беради, муҳр билан тасдиқлайди ҳамда ариза берувчига электрон шаклда қайтариб жўнатади. Ҳужжатнинг электрон шаклдаги версияси олингандан сўнг, ариза берувчи зарурат бўлса аслини етказиб бериш турини (қўлга топшириш ёки почта орқали) танлайди.
Мавзуга доир мақолалар:
Стандарт намуналар ИДХЯП орқали аттестациядан ўтказилиши мумкин
Стандартлаштириш соҳасидаги бир қатор ҳужжатларнинг амал қилиши тўхтайди
Стандартлаштириш бўйича ҳужжатларни экспертиза қилишга буюртмани Интернет орқали бериш