Қўшимча даромад ишлаб олиш ҳолатлари тез-тез учраб туради. Бу «иккинчи» иш бўлишига қарамай, ўзига яраша юридик жиҳатлари кўпроқ. Уларни батафсил айтиб ўтамиз.
Меҳнат кодексида ўриндошлик шартларида ва бир неча касбда (лавозимда) ишлашга йўл қўйилади. Иккала ҳолатда ҳам ходим бажарадиган қўшимча иш ҳақида сўз боради. Бироқ иккала тушунча бир-биридан фарқ қилади.
Ходим ўриндошлик асосида ишлаганда ўзининг асосий ишини бажаришидан ташқари асосий ишидан бўш вақтида меҳнат шартномаси асосида бошқа ҳақ тўланадиган ишни бажаради. Ўриндошлик ички (асосий иш жойида – иш берувчи томонидан ходимнинг меҳнат дафтарчаси юритиладиган ташкилотда ишлаш) ва ташқи (бошқа иш берувчи билан тузилган меҳнат шартномаси бўйича ишлаш) бўлиши мумкин.
Бир неча касб (лавозим)да ишлаш деганда ходим томонидан асосий иш жойидаги иш вақтида қўшимча мажбуриятлар бажарилиши назарда тутилади.
Шу билан бирга, ҳозирги вақтда фуқаролик-ҳуқуқий шартнома асосида қўшимча ҳақ ишлаб олиш ҳолатлари кенг тарқалган. Бундай ҳолатларда буюртмачи ва ижро этувчи Фуқаролик кодексининг 46-боби (Топшириқ), 48-боби (Воситачилик), 631-моддаси (Пудрат шартномаси), 703-моддаси (Ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш) ва бошқа нормаларига таяниш мумкин.
Бу шакллар ўртасидаги фарқлар жадвалда батафсил келтирилган.
Мезон |
Ўриндошлик |
Бир неча касбда ишлаш |
Фуқаролик-ҳуқуқий шакли |
У ёки бу шаклга устуворлик бериладиган ҳолатлар |
Корхонада тўлиқ кун ишланмайдиган бўш иш ўринлари мавжуд. Бу борада иш берувчининг бу ишни эплай оладиган мутахассиси тайин. Бу мутахассис асосий иш жойига эга ва қўшимча ишлашга тайёр. |
Корхонада бўш иш ўрни ва қўшимча ишни бажаришга тайёр турган ходим ҳам бор. Бунда ходим иш вақтида асосий ишининг сифатига зарар етказмаган ҳолда қўшимча мажбуриятларни бажариши мумкин
|
Бир марталик ишни бажариш учун, шунингдек офисда ёки ишлаб чиқаришда қўшимча иш ўрнини ташкил қилиш имконияти бўлмаган ҳолатларда тузилади.
Амалиётда кўпинча тегишли шартномани тузишда юзага келадиган мажбуриятларнинг оддийлиги туфайли ушбу шакл танланади. Бироқ юристлар бунда суиистеъмолликларга йўқ қўймасликни тавсия қиладилар, чунки меҳнат муносабатлари меҳнат шартномалари билан расмийлаштирилиши ва меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатларига асосан йўлга қўйилиши лозим |
Ижрочи/ходим муносабатларни расмийлаштириш учун тақдим этадиган ҳужжатлар |
Бошқа ташкилотга ўриндошлик асосида ишга кираётган шахслар қуйидаги ҳужжатларни тақдим этадилар:
Асосий иш жойи бўйича ўриндошликни расмийлаштиришда ҳужжатлар топширилиши талаб этилмайди.
Бошқа ҳужжатларни талаб қилиш қонун ҳужжатларида тақиқланади |
Ҳужжатларни тақдим этиш талаб қилинмайди, чунки барча зарур маълумотлар кадрлар бўлимида бўлади |
Ижрочи бўлган фуқаро қуйидаги ҳужжатларни тақдим этиши лозим:
|
Муносабатларни расмийлаштириш |
Меҳнат кодексига мувофиқ меҳнат шартномаси тузилади. Шартномада иш шартлари, иш вақти давомийлиги кўрсатилади.
Агар ўриндош вақтинча ишда бўлмаган (айтайлик, болани парваришлаш таътилида бўлган) ходимнинг вазифаларини бажариш учун ишга қабул қилинаётган бўлса, у билан муддатли меҳнат шартномаси тузилади.
Раҳбар шартномага асосан буйруқ чиқаради.
Низомнинг 3 ва 4-бандларига эътибор қаратинг. Уларда ўриндошлик асосида ишлаш ҳисобланмайдиган ишлар рўйхати, шунингдек ўриндошлик асосида ишлаши тақиқланадиган шахслар рўйхати келтирилган |
Меҳнат шартномасига қўшимча битимни имзолашнинг ўзи етарли. Ходимга ўриндошлик асосидаги вазифаларнинг топширилиши иш берувчининг буйруғи билан расмийлаштирилади.
Ташкилот ходими қўшимча ишни бажарадиган муддат, иш мазмуни ва ҳажми ходимнинг ёзма розилиги билан иш берувчи томонидан белгиланади.
Бунда бюджет ташкилотларида вазирлик ва идораларнинг Молия вазирлиги ҳамда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги билан келишилган ҳолда тасдиқланган касблар ва лавозимлар рўйхатига таянилади.
Низомнинг 26-бандига эътибор қаратинг. Унда бир неча касб ва лавозимларда ишлаши тақиқланган шахслар рўйхати келтирилган |
Буюртмачи ва ижрочи ўртасида фуқаролик-ҳуқуқий шартнома тузилади. Ҳужжатга мувофиқ томонларнинг барча мажбуриятлари шундан иборат бўладики, ижрочи буюртмачига муайян хизматларни кўрсатади ёки маълум ишни бажаради ва бу учун ҳақ олади.
Юристлар шартномада албатта қуйидагиларни қайд этишни тавсия қиладилар:
|
Иш вақти режими/иш тартиби |
Ходим ишларни асосий иш жойидаги иш вақтидан бўш вақтларда бажаради. Ўриндошлик асосида ишлашда ўриндошлик асосида ишлашнинг давомийлиги ходимларнинг ушбу тоифаси учун белгиланган иш вақти нормасининг ярмидан ортиқ бўлиши мумкин эмас. Ходим иш берувчи томонидан белгиланган иш тартибига бўйсунади |
Ходимнинг асосий иши бўйича белгиланган иш вақти давомида бажарадиган ишлари ҳажми кўпаяди.
Ходим қўшимча мажбуриятларни бажарадиган иш вақти ҳисоби юритилмайди.
Ходим иш берувчи томонидан белгиланган иш тартибига бўйсунади |
Ижрочи иш вақтини буюртмачи билан келишмаган ҳолда ўзи мустақил тасарруф этади. Асосийси – иш ёки буюртма белгиланган муддатда бажарилишини таъминлаш.
Ижрочи фуқаролик-ҳуқуқий шартнома тузилган ташкилотда белгиланган иш тартибига бўйсунмайди |
Иш ҳақи миқдори/меҳнатга ҳақ тўлаш |
Ўриндошларга меҳнат шартномасига мувофиқ ҳақ тўланади.
Ўриндошлик асосидаги иш учун меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори меҳнат унумдорлигига ёки меҳнат шартномасида назарда тутилган бошқа шартларга қараб, ишланган вақтга пропорционал равишда, Меҳнатга ҳақ тўлашнинг ягона тариф сеткаси бўйича биринчи разряд тариф коэффициенти асосида ҳисоблаб чиқилган миқдордан паст бўлиши мумкин эмас.
Агар жамоавий шартномада ёхуд иш берувчи томонидан касаба уюшма қўмитаси ёки ходимларнинг бошқа вакиллик органи билан келишган ҳолда қабул қилинган бошқа локал ҳужжатда бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса, ўриндошлик асосида ишловчиларга мукофот, қўшимча ҳақ, устама, рағбатлантириш тўловлари тўланади.
Ходимнинг ўртача иш ҳақи, ҳисоблаб чиқиш мақсадларидан қатъи назар, асосий иш жойи бўйича ва ўриндошлик бўйича иш учун алоҳида ҳисоблаб чиқилади
|
Бир неча касбда ва лавозимда ишлаганлик учун қўшимча ҳақ тўланади. Бундай қўшимча ҳақ миқдори, агар жамоавий шартномада ёхуд иш берувчи томонидан касаба уюшма қўмитаси ёки ходимларнинг бошқа вакиллик органи билан келишган ҳолда қабул қилинган бошқа ички ҳужжатда ўзгача тартиб назарда тутилмаган бўлса, томонларнинг келишуви бўйича белгиланади
Бюджет ташкилотларида қўшимча ҳақ миқдори бир неча касб ва лавозимда ишланаётган лавозим бўйича маошнинг (тариф ставкасининг) 50 фоизидан ортиқ бўлиши мумкин эмас (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган ҳолатлар бундан мустасно) ва бюджет ташкилотларининг меҳнатга ҳақ тўлаш фондида назарда тутилган маблағлар доирасида тўланади.
Қўшимча ҳақ шундай касб ва лавозимдаги иш асосий иш бўйича меҳнат мажбуриятларига киритилган ҳолларда белгиланмайди.
Асосий иш жойидаги ўртача иш ҳақи миқдорини ҳисоб-китоб қилишда бир неча касб ва лавозимда ишлаганлик учун қўшимча тўловлар ҳисобга олинмайди |
Буюртмачи ва ижрочининг келишувига кўра белгиланади. Чекланган миқдорлар белгиланмаган. Ўртача иш ҳақини ҳисоб-китоб қилишда фуқаролик-ҳуқуқий шартнома бўйича тўловлар ҳисобга олинмайди. |
Вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик бўйича нафақа, ҳомиладорлик ва туғиш нафақасини тўлаш |
Соғлиқни сақлаш муассасаси томонидан берилган меҳнатга лаёқатсизлик варақасининг белгиланган тартибда тасдиқланган нусхасига асосан тўланади |
Алоҳида тўловлар назарда тутилмаган. Бироқ бир неча касбда ишлаганлик учун қўшимча тўловлар нафақа миқдорига таъсир қилади, чунки уларнинг миқдори ўртача иш ҳақига боғлиқ бўлади |
Назарда тутилмаган. Чунки ушбу нафақаларнинг тўланиши меҳнатга оид қонун ҳужжатлари нормаси ҳисобланади |
Ҳақ тўланадиган йиллик таътил |
Тақдим этилади.
Ўриндошлик асосида ишловчи шахсларга ҳар йилги асосий, шунингдек ўриндошлар ҳақли бўлган қўшимча таътиллар асосий иш жойидаги ҳар йилги меҳнат таътили билан бир вақтда берилади.
Агар ўриндошлик асосида ишлашнинг биринчи иш йилида ходим олти ойдан кам ишлаган бўлса, у ҳолда ўриндошлик асосидаги ишда таътил учун ишланган вақтга пропорционал ҳақ тўланади.
Биринчи иш йилида олти ой ишлаган ўриндошларнинг меҳнат таътилига, шунингдек ишнинг кейинги йиллари учун меҳнат таътилига ўриндошлик асосидаги ишнинг ўртача иш ҳақидан келиб чиққан ҳолда одатдаги тартибда ҳақ тўланади.
Асосий иш жойи ва ўриндошлик бўйича таътил ҳақи алоҳида ҳисоб-китоб қилинади |
Асосий иш жойидан таътил берилади. Таътил пулини ҳисоб-китоб қилишда бир неча касб ва лавозимда ишлаганлик учун қўшимча тўловлар ҳисобга олинади |
Ижрочи қачон дам олишини ҳам, қачон ишлашини ҳам ўзи ҳал қилади.
Ҳақ тўланадиган йиллик таътил – меҳнатга оид қонун ҳужжатлари нормаси |
Шартнома мажбуриятлари бажарилишини тўхтатиш |
Ўриндошлар билан тузилган меҳнат шартномаси Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексига асосан бекор қилинади |
Муайян муддатга тузилган меҳнат шартномаси бўйича бир неча касб ва лавозимда ишлаш қуйидагиларга кўра тўхтатилади:
|
Томонлар мажбуриятларни бажариши бўйича, бошқа ҳолатлар томонларнинг келишувига кўра белгиланиши ва шартномада акс эттирилиши мумкин |
Меҳнат дафтарчасидаги ёзувлар |
Ходимнинг ёзма аризасига кўра, ўриндошлик асосидаги иш тўғрисидаги ёзув киритилади. Ёзув ходимнинг асосий иш жойидаги меҳнат дафтарчасига қайд этилади. Ўриндошлик асосидаги иш жойидан берилган маълумотнома ва ўриндошлик асосидаги иш жойидан берилган меҳнат шартномаси бекор қилинганлиги тўғрисидаги буйруқнинг нусхаси ёзув киритиш учун асос бўлади |
Ёзув ходимнинг хоҳишига кўра киритилади, мажбурий эмас |
Фуқаролик-ҳуқуқий шартнома бўйича иш ҳақидаги маълумотлар меҳнат дафтарчасида қайд этилмайди |
Абдусалом Рисқуллаев,
меҳнат муносабатлари соҳаси эксперти.
Олег Гаевой.
Комментарии (1)
Добавить комментарийГость_Жавлон :
Если Вы являетесь клиентом компании Norma (подписчиком годового комплекта электронной/печатной версии газет или пользователем программного продукта "Законодательство РУз", заключившим договор на 12 месяцев), Вы можете задать вопросы экономико-правовой тематики, воспользовавшись Справочной службой «Мы отвечаем»!