Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
2024 йил декабрда қандай дам оламиз 2024 йил декабрь ойи учун бош бухгалтер режаси Корхонанинг ташкилий-ҳуқуқий шакли қандай ўзгартирилади Буюртмачи бухгалтерия ҳисобини қандай юритиши керак Солиқ кодексига мувофиқ ҚҚСсиз импорт жиҳозлар учун уч сценарий: сотиш, ижарага бериш ва фойдаланиш пайтидаги солиқ оқибатлари Ўзбекистонда 2024 йил декабрда нималар ўзгаради

Интернет-дўконни қандай тўлов тизимларига улаш мумкин?

16.02.2017

Онлайн режимида савдо-сотиқни йўлга қўйиш кўплаб тадбиркорлар учун долзарб масалага айланиб бормоқда. Чунки бугунги кунда Интернет орқали ҳар қандай нарсани сотиш мумкин – пуллик контентдан фойдаланиш имкониятидан тортиб, шампунь ва болалар тагликларигача. Тўлов тизимларига уланиш савдо ҳажмини ошириш ва аудиторияни кўпайтиришга қодир. Уни қандай амалга ошириш мумкин ва тўлов сервисларининг қайси бирига Ўзбекистон бозорида талаб катта? Мазкур шарҳ ана шундай саволлар юзасидан жавобларга бағишланган.

 

Онлайн хариднинг механизми қандай?

 

Муқаддам интернет-дўконларнинг турлари ҳақида ёзган эдик ва улардан фойдаланаётган маҳаллий сотувчиларни келтириб ўтган эдик. Энди онлайн режимида харид қилиш механизми хусусида тўхталамиз. У анчайин оддий:

 

  • Харидор дўконнинг сайтида рўйхатдан ўтади;
  • Ўзига ёққан товарни танлайди ва уни “сават”га солади;
  • Буюртмани йиғиб бўлганидан кейин харидор тўлов шакли ва етказиб бериш усулини танлайди;
  • “Тўлаш” тугмачасини босганидан кейин сотувчининг сайти автомат равишда харидорни тўлов тизими майдонига юборади;
  • Ўзини идентификациялаганидан кейин харидор буюртма учун тўловни амалга оширади ва тизим уни интернет-дўконга «қайтаради», бунда у тўлов қабул қилинганлиги ҳақида билдириш олади.

 

Сўнгра – дўкон буюртмани етказиб бериш устида иш олиб боради. Кейинги материалларимиздан бирида биз етказиб бериш вариантлари хусусида батафсил тўхталамиз, бугун бу бизда асосий мавзу эмас.

 

Мобиль иловалар орқали харидлар бироз бошқачароқ ишлайди (Ўзбекистоннинг айрим банклари ишлаб чиққан иловалар ҳам шу жумладан). Бунда онлайн харидни амалга ошириш учун ўз қурилмангизга иловани юклаб олиш ва унга банк картасини боғлаш жоиз бўлади. Хариднинг ўзи эса сотувчининг сайтида эмас, балки мобиль иловадан амалга оширилади. Бундай сотувлар хизматлар етказиб берувчилари учун қулай, чунки бундай ҳолатда ҳисобни тўлдириш ёки бирор сервисдан фойдаланиш коди товар бўлиб ҳисобланади.

 

Ўзбекистонда қандай тўлов сервислари ишлайди?*

 

Шундай қилиб, онлайн-дўконни қандай маҳаллий тўлов тизимига улаш мумкин?

 

 

Тизимнинг номи

 

Тўловлар мақсади

 

Фойдаланиш нуқтаси

Uzcard – Ўзбекистон миллий тўлов тизими

Коммунал хизматлар, IT-хизматлар

Web, IOS, Android

Click – тўлов тизими

Коммунал хизматлар, IT- хизматлар, онлайн-дўконлар, такси, ўқув марказлари

Web, IOS, Android

Woy-wo – ЯУПМ тўлов портали

Коммунал хизматлар, суғурталаш, IT-хизматлар, онлайн-дўконлар ва сервислар, тиббиёт, таълим

Web, IOS, Android

Upay – электрон тўловлар универсал сервиси (ССП)

Коммунал хизматлар, солиқлар, суғурталаш, IT- хизматлар, онлайн-дўконлар ва сервислар

Web, IOS, Android

Мбанк – мобиль банкинг сервиси

Коммунал хизматлар, солиқлар, IT-хизматлар, онлайн-дўконлар ва сервислар

Web, IOS, Android, Java

Payme – тўлов тизими

Коммунал хизматлар, солиқлар, суғурталаш, IT- хизматлар, онлайн-дўконлар ва сервислар

Web, IOS, Android

AlPay – Алоқа банкдан тўлов сервиси

Коммунал хизматлар, IT- хизматлар, Алоқа банкдан кредитлар

Android

Hamkorbank – Ҳамкорбанкдан Интернет/Мобайл-банкинг

Коммунал хизматлар, солиқлар, суғурталаш, IT- хизматлар, онлайн-дўконлар ва сервислар

Web, Android

Ipak Yuli Mobile – Ипак Йўли банкдан тўлов сервиси

Коммунал хизматлар, солиқлар, суғурталаш, IT- хизматлар, онлайн-дўконлар ва сервислар

Web, IOS, Android

 

* Маълумотлар мазкур шарҳ эълон қилинган санада долзарб.

 

Уланиш тартиби

 

Тўлов тизимининг ҳамкорига айланиш учун, яъни ўз сайти харидорларидан ёки ҳамма фойдаланиши мумкин бўлган тўлов иловасидан тўловларни қабул қилиши учун шу тизим билан шартнома тузиш зарур. Тўлов тизимларининг ўз ҳамкорларига умумий талаблари қандай?

 

  •  Юридик шахс ёки ЯТТ бўлиши;
  • Савдолар амалга ошириладиган ўз сайти ёки Интернетда ўз майдонига эга бўлиши (иловага уланиш учун бу шарт эмас);
  • Электрон рақамли имзога ҳамда ундан фойдаланиш учун дастурий таъминотга эга бўлиши;
  • UZCARD банк пластик карталари сақловчиларига банк пластик картасидан физик жиҳатдан фойдаланмаган ҳолда товарлар, ишлар ва хизматлар Етказиб берувчилари фойдасига электрон тўловларни амалга ошириш имконини берадиган виртуал POS-терминал (E-POS терминал)ни сотиб олиш;
  • Тузилган шартномага мувофиқ тизим хизмати учун тўловни амалга ошириш.

 

Мисол учун Woy-wo ва Uzcardдан уланиш шартларини келтириб ўтамиз.

 

Мижозга қулай бўлса бўлди

 

Аксарият ҳолларда истеъмолчининг дангаса экани ҳеч кимга сир эмас. Агар у бир тизимнинг ишини ўрганган бўлса ёки электрон тўловларни амалга ошириш учун бирор маълум иловадан фойдаланаётган бўлса, интернет-дўконга ташриф буюриб, биринчи навбатда у айнан ўзи ўрганган нарсани излай бошлайди. Агар бундай опция бўлмаса, тушуниб олиш, уланиш, бошқа бирор нимага банк картасини боғлашдан кўра, бошқа дўконни топиш унга осонроқ бўлади. Шу боис, хорижий онлайн-дўконларда, қоидага кўра,  тўловни амалга ошириш учун опцияларда бирйўла бир нечта тизим мавжуд бўлади.

 

Масалан, Хитойнинг Alibaba мега-моли тўловни бирйўла 7 та, Россиянинг Мегафон уяли алоқа оператори – 4 та, Европанинг Asos.com либослар дўкони – 6 та тўлов тизими орқали қабул қилади. Мижозга қандай усул қулай бўлса, ўшандай усулда тўлаши мумкин, асосийси – пулини шу ерда ишлатса бўлгани.

 

Ўзбекистонда ҳозирги вақтда Click, Woy-wo ва  Uzcard тизимлари энг кенг тарқалган. Бунда бозорни бошқа тўлов сервислари томонидан эгаллашга бўлган дадил уринишларни эътиборсиз қолдириб бўлмайди. Яқин истиқболда ушбу бўшлиқдаги соғлом рақобат уларга ҳам олға силжишга ёрдам беради, деб тахмин қилса бўлади. Бу қатор омилларга боғлиқ бўлади: тўловларни амалга ошириш хавфсизлиги, ҳамкорлар ва мижозлар учун тариф сиёсати, тизим билан ишлашдаги қулайлик. Ким яхши шароитларни таклиф этса – сотувчилар ҳам, олувчилар ҳам унга юзланишади. Биз эса бозорнинг ривожланишини кузатиб борамиз ва унинг муҳим ютуқлари ва янгиликлари ҳақида мавзуларга оид шарҳларимизда сўз юритамиз.

 

Саида Жонизоқова,

мухбиримиз.


Мавзуга оид материаллар:

 

Ўзбекистонда интернет-дўконни қандай очиш мумкин?

 

Интернет-дўконларда алкоголь ва тамаки бўлиши мумкин эмас

 

Валюталар курси

2024-11-29
  • USD:12865.05 (+0.00) сум
  • EUR:13550.76 (+0.00) сум
  • RUB:116.73 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 26 ноябрь№ 48