Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Умумий сотиш ҳажмида ўз маҳсулоти 90 фоиздан кам бўлса, умумий овқатланиш корхонаси қишлоқ хўжалик маҳсулотлари харидини қандай расмийлаштириши керак Ўзбекистондан ташқарида товар харид қилиш ва ташиш қандай солиқ оқибатларига олиб келади Қандай қилиб ҚҚС ҳисоботини тўлдириш ва солиқни тўлаш керак

Иш ҳақи кечикяптими ёки тўлиқ тўланмаяптими – хабар беринг

17.02.2020

Рус тилида ўқиш

 

Адлия вазирлиги февраль ойида республика бўйлаб ходимларнинг ойлик иш ҳақи юзасидан мурожаатларини онлайн-қабул қилишни бошлайди.

 

Масалан, ўзингизга тегишли бўлган суммани ўз вақтида ололмаётган бўлсангиз ёки пулларингиздан сизнинг розилигингизсиз ушлаб қолинаётган бўлса, электрон шаклда шикоят беришингиз мумкин.

 

Ҳаволадан ўтиб, ушбу акцияда иштирок этишингиз мумкин. Фамилиянгиз, исмингиз, яшаш манзилингиз ва телефон рақамингизни кўрсатган ҳолда, электрон шаклдаги мурожаатингизни қолдиришингиз мумкин бўлади.

 

Маълумот учун: меҳнатга ҳақ тўлаш миқдори иш берувчи ва ходим ўртасидаги келишувга кўра, бироқ белгиланган МҲЭКМдан кам бўлмаган миқдорда белгиланади. Иш ҳақи ҳар ярим ойда берилади (аниқ муддатлар жамоа шартномасида ёки бошқа локал ҳужжатларда кўрсатилади). Иш ҳақидан ушлаб қолишлар ходимнинг ёзма розилиги билан ёки суднинг қарори билан амалга оширилади, МКнинг 164-моддасида кўрсатилган ҳолатлар бундан мустасно.

 

Бундан ташқари, меҳнат соҳасида ҳуқуқларингиз камситилган деб ҳисобласангиз, қуйидаги телефонлар орқали мурожаат қилишингиз мумкин:

  • Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳамда унинг ҳудудий органлари – (+998) 71 200-06-00;
  • прокуратура органлари – 1007;
  • адлия органлари – 1008;
  • суд органлари – (+998) 71 239-02-74;

касаба уюшмалари – (+998) 71 252-21-18.

Валюталар курси

2024-12-23
  • USD:12893.07 (+0.00) сум
  • EUR:13386.87 (+0.00) сум
  • RUB:125.96 (+0.00) сум