Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
2024 йил декабрда қандай дам оламиз 2024 йил декабрь ойи учун бош бухгалтер режаси Корхонанинг ташкилий-ҳуқуқий шакли қандай ўзгартирилади Буюртмачи бухгалтерия ҳисобини қандай юритиши керак Солиқ кодексига мувофиқ ҚҚСсиз импорт жиҳозлар учун уч сценарий: сотиш, ижарага бериш ва фойдаланиш пайтидаги солиқ оқибатлари Ўзбекистонда 2024 йил декабрда нималар ўзгаради Ўзбекистонда 2024 йил декабрда нималар ўзгаради

Иссиқ сувни режали ўчириш 3 апрелдан бошланади

16.03.2017

«Тошиссиққуввати» Тошкент шаҳри иссиқлик марказларида баҳорги иссиқ сув ўчирилиши саналарини эълон қилди.

«Тошиссиққуввати»нинг хабар беришича, иссиқ сувни тўлиқ ўчириш қуйидаги жадвал асосида амалга оширилади: 

 

  • 3-7 апрелда – Саноатэнерго, ТошИЭМ М-0.
  • 10-14 апрелда – ИМ-4, ИМ-8, Сувсоз.
  • 17-21 апрелда – ИМ-1, ИМ-6, ИМ -9.
  • 24-28 апрелда – ИМ -2, ИМ-3, ИМ-7, ИМ-10.
  • 1-5 майда – ИМ-5, ТошИЭМ М-5, 8. 

 

Пойтахт иссиқлик марказларининг амал қилиш зонаси: 

 

  • ИМ-1 (М-1, 4) –Мустақиллик шоҳкўчаси, Мирзо Улуғбек,  Буюк ипак йўли, Қори Ниёзий, Муҳаммад Юсуф, Сайрам, Тамарахоним, Оққўрғон к., Оққўрғон 1-тор к., Бодомзор йўли, И.Мўминов, Кичик ҳалқа йўли, Дўрмон йўли, Шаҳриобод, Навниҳол, Зиёлилар, Мирзакалон Исмоилий, Боғишамол, Паркент, Қаландар, Ясси, Тамарахоним тор к., Тошқишлоқмаш, Мавлоно Риёзий, Яланғоч, Бўз-1 мавзелари, ТошГРЭС қўрғони, Ҳамид Олимжон майдони;

 

  • ИМ-2 –Мирзо Улуғбек, Темур Малик, Авайхон, Мингбулоқ, Феруза, Миришкор, Ш. Бурҳонов, Р. Ҳамроев, Шаҳриобод, Салом, Дўрмон йўли, Қорасу – 1, 2, 3, 4, 6, Ҳумоюн, Феруза, Бўз-2 тураржой мавзелари, Геофизиклар қўрғони;

 

  • ИМ-3 (М-1, 4) –Бунёдкор шоҳкўчаси, Навоий, Олмазор, Беруний, Ислом Каримов, Қоратош, Фурқат, Афросиёб, Кичик ҳалқа йўли, Самарқанд Дарвоза, Абай, Абдулла Қодирий, Кўкча Дарвоза, Бешёғоч, Нурафшон, Пахтакор, Талабалар к., Чорсу майдони, Чорсу, Қоратош, Олмазор, Бешёғоч, М -10, 11, 13, 14, М-26, 27, 28, Б-1, Б-2, Б-3 тураржой мавзелари;

 

  • ИМ-4 (М-0, 1) –АмирТемур, Мустақиллик шоҳкўчалари, Осиё, Боғишамол, Минор 1-берк к., Бодомзор йўли, Кичик ҳалқа йўли, Ҳамид Олимжон, Мингўрик, Абдулла Қодирий, Бодомзор, Боғиравон, М.Турғунбоева, Шифонур, Гулсарой, Себзор, Олтинсой, Шимолий Олмазор, Зиё, Зулфияхоним, Лабзак, Нурафшон, Сағбон, Қорақамиш, Қорақамиш 1-кўчаси, М-1, 2, 4, 5, 6, 12, 15, М-17, 18 (Себзор), Тахтапул, Қорақамиш 1/1, 1/2, 1/3, 1/4, 2/1, 2/2, 2/5 мавзелари, Ҳамид Олимжон майдони;

 

  • ИМ-4 (М-4, 8) –Амир Темур шоҳкўчаси, Аҳмад Дониш, Янгишаҳар, Деҳқонобод, Соҳибкор, Катта ҳалқа йўли, Кичик ҳалқа йўли, Шаҳристон, Чинобод, Уч Қаҳрамон, Мойқўрғон, Қулоқтепа, Янги Юнусобод, Юнусота, Жумамасжид к., Юнусобод мавзеси 1-19-даҳалар;

 

  • ИМ-5 (М-0, 4) – Чилонзор мавзеси 5-12, Г9А, 16-20, 24-26, Ц, 20А-даҳалар, Домбираобод, Шарқ, Гулистон, Ал Хоразмий-1, 2-тураржой мавзелари, Заргарлик, Қатортол, Гулистон, Муқимий, Фарҳод, Чўпонота, Боғибўстон, Самарқанд Дарвоза, Байналмилал, Кичик ҳалқа йўли, Наққошлик, Қизиробод, Катта Хирмонтепа, Ширин, М.Шайхзода к., Қатортол 1.тор к.;

 

  • ИМ-6 –-  Мунис, Сарикўл, Эски Сарикўл, Янгизамон, Янги Қўйлиқ, Абдурауф Фитрат, Фарғона йўли, Таллимаржон, Файзиобод, Меҳржон, Сайхун, Сурхон к., Қўйлиқ -1-7 тураржой мавзелари, Қўйлиқ – Айланма;

 

  • ИМ-7 –Қорасув, Бешариқ, Бирлашган, Элбек, Асалобод, Қурувчилар, Уйсозлар, Оҳангарон шоссеси, Тузель – 1, 2, 3, 4, ДСК-1, Асалобод – 1, 2, Авиасозлар шаҳарчаси – 1, 1а, 2, 3, 4 тураржой мавзелари;

 

  • ИМ-8 –  Сергели 1-8А, Йўлдош – 8, 15, 16, 17, Дўстлик – 1, 2 тураржой мавзелари, Янги Сергели йўли, Меҳригиё, Сўғдиёна, Қипчоқ, Чинор, Давлатобод, Дўстлик, Мирзо Турсунзода, Жаҳонаро, Қўрғонтепа;

 

  • ИМ-9 – Чилонзор мавзеси 9, Г9А, 10, 13-15, 15А, 21-25, 30, 31 даҳалари, Шарқ, Ал Хоразмий – 1, 2, Бешқайрағоч, Гулистон, Изза тураржой мавзелари, Тақачи, Гулистон, Ширин, Лутфий, Катта ҳалқа йўли, Ўрикзор, Катта Хирмонтепа, Кичик ҳалқа йўли, Бешқайрағоч, Тўқимачи, Нашриёт, Ю. Саккокий, Фозилтепа, Фарҳод к., Ўрикзор бозори зонаси;

 

  • ИМ-10 –Фаробий, Беруний, Мухбир, Мирзо Ғолиб, Шифокорлар, Талабалар, Катта ҳалқа йўли, Қамарнисо, Қорақамиш 1-кўчаси, Шифокорлар 2-кўчаси, Ёшлик, Чимбой, Жарариқ, Қорақамиш – 2/3, 2/4, Бешқўрғон – 1, 2, 3, 4, Қамарнисо, ЎзМУ – ТошДТУ, Олимпия, Ибн Сино 1, 2, Белтепа, Шифокорлар шаҳарчаси микротуманлари;

 

  • ИЭМ (М-0) –Рашидов, Бобур, Шота Руставели, Боғибўстон, Арнасой, Катта Чилонзор, Афросиёб, Шоҳжаҳон, Ж.Шоший, А. Авлоний, Лутфий, Боғистон, Нурафшон, Гулханий, Белариқ, Имом ат-Термизий, Ўрикзор к., Боғтепа 5-тор к., Жийдазор 1-тор к., Муқимий, Аския, Чўпонота к., Чилонзор мавзеси 1-5, 7, Е, И даҳалар, М-7, Оқтепа тураржой мавзелари, Оқтепа микротумани;

 

  • ИЭМ (М-5, 8) –Амир Темур, Мустақиллик шоҳкўчалари, Навоий, Бобур, Глинка, Ойбек, Қумариқ, Я.Ғуломов, Буюк Турон, Истиқбол, Маҳтумқули, Ислом Каримов, Бухоро, Истиқлол, С.Азимов, Саид Барака, Матбуотчилар, Сайилгоҳ, Элбек, Кичик ҳалқа йўли, Шаҳрисабз, Т.Шевченко, Нукус, Кичик Бешёғоч, А.Қаҳҳор, Гейдар Алиев, Олтин водий, Фидокор, Моштабиб, Миробод к., М-1, 2, 4, 5, 7, Қушбеги, Бошлиқ, Учувчилар шаҳарчаси тураржой мавзелари;

 

  • «Сувсоз» қозонхонаси –Сувсоз тураржой мавзеси, Ҳусайн Бойқаро к.;
  •  

  • «Саноатэнерго» қозонхонаси –Қурувчи тураржой мавзеси.

 

 

Валюталар курси

2024-12-02
  • USD:12852.00 (+0.00) сум
  • EUR:13569.14 (+0.00) сум
  • RUB:118.99 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 26 ноябрь№ 48