Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Хорижий компанияга суғурта хизматлари учун тўлов қилишда ҚҚС ушлаб қолинадими ТМҚнинг тасдиқланган табиий камайиш нормативлари борми Нодавлат таълим муассасалари учун солиқ имтиёзлари узайтирилмоқда

Жамоат транспорти 8 июндан қисман ишга туширилади

06.06.2020

Рус тилида ўқиш

 

Биринчи босқичда  «сариқ» ва «яшил» ҳудудларда шаҳар (туман) ва шаҳар атрофи йўналишлари бўйича автобус ҳаракатларига рухсат берилди. «Damas» русумли авто, микроавтобуслар ва метрополитен ҳозирча ишга туширилмайди.

 

Тегишли қарор Республика махсус комиссияси томонидан қабул қилинди.

 

Жамоат транспорти қуйидаги талабларга қатъий риоя қилиш шарти билан “қайтарилмоқда”:

  • автокорхона томонидан транспорт воситасини ҳар бир қатнов олдидан ва охирги бекатда, шунингдек, автошоҳбекатларда тўлиқ дезинфекция қилиш;
  • ҳайдовчиларни тиббий ниқоб ва қўлқоплар билан таъминлаш ҳамда уларни мунтазам равишда ўз вақтида алмаштириб бориш чораларини кўриш;
  • автобус салонига фақатгина тиббий ниқобдаги йўловчиларни киритиш.

 

Транспорт вазирлигининг масъул ходимлари ушбу талабларга риоя этилишини назорат қилади. Йўловчилар эса карантин талабларига қатъий амал қилишлари ва ижтимоий масофани сақлашлари даркор. Жамоат транспортида карантин талабларини бузиш тегишли маъмурий жавобгарликка сабаб бўлади.

 

 

Валюталар курси

2024-11-25
  • USD:12829.07 (+0.00) сум
  • EUR:13344.80 (+0.00) сум
  • RUB:124.91 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 26 ноябрь№ 48