Давстатқўм аҳолининг 2018 йилдаги жами даромади умумий ҳажмини ҳисоблаб, унинг тузилмасини тақдим этди.
Дастлабки маълумотларга кўра, 2018 йил январь–декабрь ойларида аҳолининг жами даромади умумий ҳажмида кичик тадбиркорликнинг улуши 62,6%ни ташкил этган.
Энг кўп ҳажм Жиззах вилоятига тўғри келган – 73,2%, энг ками Тошкентга – 51,7%.
Умуман олганда аҳоли жон бошига жами даромаднинг юқори ўсиш суръатлари Сурхондарё ва Хоразм вилоятларида кузатилган – 11,3%. Жиззах вилоятида – 11,1%, Бухоро вилоятида – 9,9%, Қорақалпоғистон Республикасида – 9,5%, Фарғона вилоятида – 9,2%, Навоий вилоятида – 8,8% ва Самарқанд вилоятида – 8,5%.
Жами даромадлар умумий ҳажмининг сезиларли даражада ўсиши умумий даромадлар таркибида 71,1% улушга эга бўлган меҳнат фаолиятидан олинган даромадларнинг сезиларли ўзгариши ҳисобига юзага келган.
Меҳнат фаолиятидан олинган даромадларнинг минтақалар жами даромади таркибидаги энг кўп улуши Навоий вилоятида (84,2%) кузатилган. Аксинча, Тошкентда, Хоразм. Самарқанд, Наманган, Фарғона, Андижон вилоятлари ва Қорақалпоғистон Республикасида у республика бўйича ўртача даражадан паст бўлган.
Давлат статистика қўмитасининг «Аҳоли умумий даромадлари (2018 йил январь–декабрь)» ҳисоботи.