Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Умумий сотиш ҳажмида ўз маҳсулоти 90 фоиздан кам бўлса, умумий овқатланиш корхонаси қишлоқ хўжалик маҳсулотлари харидини қандай расмийлаштириши керак Ўзбекистондан ташқарида товар харид қилиш ва ташиш қандай солиқ оқибатларига олиб келади Қандай қилиб ҚҚС ҳисоботини тўлдириш ва солиқни тўлаш керак

Камералар ёрдамида 7 хилдаги қоидабузарликлар қайд этилади

21.09.2018

Рус тилида ўқиш

 

Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ Компьютер маркази маълум қилди, деб ёзади Газета.уз.

 

Айни вақтга қадар камералар орқали фақат «қизил чироқ»да ўтиш ва тезликни ошириш ҳолатлари қайд этилаётган эди. Эслатиб ўтамиз, мазкур ҳолатларда маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида баённома расмийлаштирилмайди, талонга белги қўйилмайди (МЖТКнинг 283-моддасига, Йўл ҳаракати қоидаларининг бузилишига доир маъмурий ишларни кўриб чиқиш тартиби тўғрисидаги йўриқноманинг 72-бандига қаранг). Бундан ташқари, агар жарима тўғрисидаги қарор устидан шикоят қилинмаган тақдирда, такрор содир этилган қоидабузарлик ҳисобга олинмас эди.

 

Камералар орқали қайд этиладиган ҳуқуқбузарликларнинг кенгайтирилган рўйхатига қуйидагилар киритилди:

  • транспорт воситасини бошқариш вақтида ҳайдовчиларнинг телефондан фойдаланиши (МЖТКнинг 1281-моддаси 1-қисмига бўйича жарима – 2 ЭКИҲ);
  • транспорт воситаларини бошқаришда хавфсизлик камаридан фойдаланиш қоидаларига риоя этилмаслиги (МЖТКнинг 125-моддаси 1-қисми бўйича жарима – 1/5 ЭКИҲ);
  • тўхташ ёки тўхтаб туриш қоидаларини бузиш (МЖТКнинг 1286-моддаси 1-қисми бўйича жарима – 3 ЭКИҲ);
  • йўлнинг қарама-қарши ҳаракатланиш учун мўлжалланган томонига ёки бўлагига йўл ҳаракати қоидаларини бузган ҳолда чиқиш (МЖТКнинг 1285-моддаси 2-қисми бўйича жарима – 10 ЭКИҲ);
  • транспорт воситаларини пиёдалар йўлкаларидан юргизиш (МЖТКнинг 128-моддаси 1-қисми бўйича жарима– 1/2 ЭКИҲ).

 

Юқорида санаб ўтилган далиллар ЙҲХБ Марказий диспетчерлик хизмати операторлари томонидан қайд этилади (ўрнатилган камералар ёрдамида, таҳр.). Шу боис қоидабузарликлар аниқланганда, маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида баённома тузилади ва қоидабузарнинг манзилига юборилади. Бу қизил чироқда ўтиш ва тезликни ошириш ҳолатларидан фарқли ўлароқ, такроран содир этилган бундай ҳуқуқбузарликлар ҳисобга олинишини, жарималар эса ошиб боришини англатади.

 

2017 йилнинг март ойида жорий этилган қоидабузарликларни автоқайд этиш ва видеокузатув тизими пойтахтдаги 115 та чорраҳани қамраб олган. Бу ишлар кенгайтирилиб, яна 280 та чорраҳани қамраб олиш режалаштирилмоқда.

 

 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_

Валюталар курси

2024-12-20
  • USD:12875.06 (+0.00) сум
  • EUR:13406.80 (+0.00) сум
  • RUB:124.75 (+0.00) сум