Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Хорижий компанияга суғурта хизматлари учун тўлов қилишда ҚҚС ушлаб қолинадими ТМҚнинг тасдиқланган табиий камайиш нормативлари борми Нодавлат таълим муассасалари учун солиқ имтиёзлари узайтирилмоқда

Карантин 15 августгача узайтирилади

27.07.2020

Рус тилида ўқиш

10 июлдан карантин чекловларининг қатъийлаштирилиши ижобий натижа берди. Етакчи маҳаллий ҳамда хорижий олимлар ва мутахассисларнинг тавсияларини инобатга олган ҳолда, Коронавирусга қарши курашиш бўйича Республика махсус комиссиясининг қарори билан карантинни 15 августга қадар узайтириш ҳақида қарор қабул қилинди.

 

Карантин чекловлари амал қиладиган даврда қуйидагиларга қатъий эътибор қаратиш тавсия этилди:

 

а) давлат органлари ва ташкилотларига:

  • иш жойига фақатгина зарур бўлган мутахассисларни бевосита жалб этиш, қолган ходимларни қонунчиликка мувофиқ меҳнат таътилига чиқаришни ёхуд масофадан туриб (онлайн) ишлашини ташкил этишга тўлиқ риоя этилишини таъминлаш;
  • ходимларини вақтинчалик хизмат сафарига юборишни тўхтатиш, йиғилишларни эса фақатгина онлайн тарзида ташкил этиш;
  • ходимлар орасида коронавирусга чалинганлар аниқланганда, зарур дори воситалари ва буюмларни харид қилиш учун, уларнинг шароитини инобатга олган ҳолда, уларга моддий ёрдам ажратиш;

 

б) фуқароларга:

  • тўй, оилавий маросимлар ва бошқа тадбирларни ўтказмаслик;
  • жамоат жойларида (уч кишидан ортиқ) тўпланмаслик, қатъий ижтимоий масофани сақлаш (2 метр), тиббий ниқоблар ва шахсий ҳимоя воситаларидан фойдаланиш;
  • ёши катта ҳамда қандли диабет, юрак қон-томир ва бошқа касалликлари мавжуд фуқароларга вирус кучли таъсир кўрсатишини инобатга олиб, 65 ёшдан ошган фуқароларга «ўзини ўзи яккалаш» ҳаёт тарзига қатъий риоя этиш ҳамда сабабсиз уйдан ташқарига чиқмаслик.

 

Қурбон ҳайитини карантин талабларига мувофиқ, оила даврасида ўтказиш тавсия этилди.

 

Умумий овқатланиш объектлари, болалар боғчалари, буюм бозорлари, гўзаллик салонлари ва бошқаларнинг фаолиятига доир амалдаги чекловлар узайтирилади. Вилоятлараро қатновга доир чеклов узайтирилади, Тошкент шаҳридан Тошкент вилоятига ҳамда Тошкент вилоятидан Тошкент шаҳрига кириб-чиқиш бундан мустасно.

 

31 июль, 1-2 август ҳамда 8-9 август (шанба ва якшанба) кунлари бутун сутка давомида автотранспорт воситаларининг, йўналишсиз таксиларнинг ҳаракати тўлиқ тўхтатилади. Тез тиббий ёрдам кўрсатиш билан боғлиқ ҳолатлар, шунингдек стикерлар асосида ҳаракатланадиган ва ҳаракатланишига махсус рухсатномалар талаб этилмайдиган транспорт воситалари бундан мустасно. Ушбу кунларда ўз уйларида қолиш тавсия этилади.

 

Коронавирус инфекциясига қарши кураш самарадорлигини ошириш мақсадида республикадаги барча дорихоналарни зарур дори воситалари билан таъминлаш ҳамда уларнинг нархлари барқарорлигини таъминлаш вазифаси тлпширилди.

 

Коронавирус инфекциясини юқтирган беморларга клиник белгиларига асосан, тест жавобларини кутмасдан тиббий ёрдам кўрсатиш чоралари кўрилади.

 

Беморларни шифохонага жойлаштириш мезонларини ишлаб чиқиш, бунда онкологик, юрак қон-томир ва бошқа кассаликлари мавжуд бўлган ҳамда 55 ва ундан юқори ёшдаги беморларни биринчи навбатда шифохонага жойлаштириш вазифаси топширилди.

 

Барча ҳудудларда туну кун фаолият кўрсатадиган махсус тақсимлаш марказлари ташкил этилади. Қорақалпоғистон Республикаси ҳамда вилоятларда Тошкент шаҳри тажрибасидан келиб чиққан ҳолда, коронавирус инфекциясига гумон қилинган шахслар ҳамда ушбу инфекция тасдиқланган беморларга малакали тиббий ёрдам кўрсатиш ва уларни амбулатор даволашга ихтисослашган «махсус поликлиникалар» фаолияти йўлга қўйилади.


 

Валюталар курси

2024-11-25
  • USD:12829.07 (+0.00) сум
  • EUR:13344.80 (+0.00) сум
  • RUB:124.91 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 26 ноябрь№ 48