Президент Шавкат Мирзиёев ҳудудларда саноатни ривожлантириш масалалари бўйича видеоселектор йиғилишида коронавирус пандемияси билан боғлиқ вазиятга тўхталиб ўтди.
Йиғилишда қуйидагиларга рухсат беришга қарор қилинди:
15 августдан бошлаб:
- автотранспорт воситаларининг кун давомида юриши;
- санитария талабларига амал қилиш билан маҳаллий авиа ва темир йўл қатнови;
- очиқ ҳавода хизмат кўрсатадиган умумий овқатланиш объектлари фаолияти. Банкет ва оммавий маросимлар тақиқланади, столлар ўртасида 2 метр масофа ва бошқа санитария нормаларига риоя қилиш талаб этилади;
- санаторийлар, меҳмонхоналар, болалар оромгоҳлари, дала ҳовлилар ижараси фаолияти;
- музейлар фаолияти;
- муайян шартларга риоя қилинган тақдирда гўзаллик салонлари ва сартарошхоналар фаолияти;
- оилавий маросимлар ўтказиш. Фақат фуқароларнинг уйлари ва ҳовлиларида, бироқ 30 кишидан кўп эмас;
17 августдан бошлаб:
- ҳудудлар ва шаҳарлар орасида автотранспорт қатнови;
- муайян қоидаларга риоя қилган ҳолда жамоат транспорти (метрополитендан ташқари) ва шаҳар атрофидаги автобуслар қатновини тиклаш;
20 августдан бошлаб:
- муайян қоидаларга риоя қилган ҳолда буюм ва қурилиш маҳсулотлари бозорлари, йирик савдо дўконлари фаолияти;
- муайян қоидаларга риоя қилган ҳолда спорт заллари, фитнес клуб ва бассейнлар фаолияти.