Бу ҳақда «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ хабар берди. Ўзбекистон ҳудудида коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини амалга ошириш учун чора-тадбирлар қабул қилинди.
Жорий йилнинг 6 апрель кунидан эътиборан санитария-эпидемиологик ҳолат яхшилангунга қадар даврий қиёсловдан ўтказиш тўхтатилади.
Ҳисоблагичларнинг кўрсаткичларини онлайн режимда жўнатиш, шунингдек электр энергияси, табиий газ ва маиший ахлатни олиб чиққанлик учун счётларнинг ҳолатини текшириш ва назорат қилиш учун истеъмолчиларга қулайлик яратиш мақсадида @mibuzbot Telegram-боти ишга туширилди.
Истеъмолчи юридик шахслар ҳисоблагичларининг кўрсаткичларини Telegram орқали акциядорлик жамиятининг туман бўлинмаларига йўллашлари мумкин.
Telegram орқали туман бўлинмалари билан алоқа боғлаш телефонлари:
- Юнусобод тумани: (+998) 99 849-12-18, (+998) 94 601-50-35;
- Олмазор тумани: (+998) 97 157-30-50, (+998) 97 403-38-32;
- Учтепа тумани: (+998) 93 004-48-30;
- Шайхонтоҳур тумани: (+998) 90 943-33-73, (+998) 99 863-62-61;
- Миробод тумани: (+998) 99 981-30-39, (+998) 97 400-17-15;
- Сергели тумани: (+998) 94 419-53-33;
- М.Улуғбек тумани: (+998) 94 661-16-61, (+998) 97 767-78-98;
- Чилонзор тумани: (+998) 90 808-05-10, (+998) 90 987-22-02;
- Яккасарой тумани: (+998) 97 737-55-18, (+998) 90 954-69-58;
- Бектемир тумани: (+998) 90 186-17-02;
- Яшнобод тумани: (+998) 90 955-05-07.