Яқинда "Ҳафта саволи " рукнида эълон қилинган: «Картадан картага пул ўтказиш: шартнома керакми, солиқ оқибатлари қандай бўлади?» мақоласи қизғин мунозаралар марказида қолди. Шаҳар солиқ бошқармасининг картадан картага пул ўтказмалари олувчилари томонидан даромад тўғрисидаги декларация топширилиши зарурлиги тўғрисидаги кўрсатмаси бунга сабаб бўлди.
- www.norma.uz
- Бизнинг шарҳлар
- Картага ўтказмаларни декларацияда акс эттиринг
Картага ўтказмаларни декларацияда акс эттиринг
18.11.2016
Бу ерда Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармасининг бизга йўллаган қўшимча тушунтиришини келтириб ўтамиз:
Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 189-моддасига кўра (кейинги ўринларда – СК), декларация асосида солиқ солинадиган даромадларга Ўзбекистон Республикаси резидентларининг қуйидаги даромадлари киради:
- мулкий даромадлари, агар бу даромадларга тўлов манбаида солиқ солинмаган бўлса;
- фан, адабиёт ва санъат асарларини яратганлик ҳамда фойдаланганлик учун муаллифлик ҳақи тариқасида олинган даромадлари;
- асосий бўлмаган иш жойидан олинган моддий наф тарзидаги даромадлари;
- икки ёки ундан кўп манбадан олинган солиқ солинадиган даромадлари;
- Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқаридаги манбалардан олинган даромадлари;
- солиқ агентлари бўлмаган манбалардан олинган даромадлари.
Агар солиқ тўловчининг асосий бўлмаган иш жойидан олган даромадларидан жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи унинг аризасига кўра белгиланган энг юқори ставка қўлланилган ҳолда ушлаб қолинган бўлса, даромадлар тўғрисида декларация тақдим этилмайди, СКнинг 189-моддаси 1-қисми 6 ва 7-хатбошиларида кўрсатилган даромадлар бундан мустасно.
Ўзбекистон Республикаси резиденти бўлган чет эллик жисмоний шахс даромадлар тўғрисида декларацияни СКнинг 192-моддасида назарда тутилганидек тартибда ва муддатларда тақдим этади.
Юқорида баён этилганлардан келиб чиқиб, агар жисмоний шахсда даромадлар тўғрисидаги декларацияни топшириш мажбурияти пайдо бўлса, у декларацияда пластик картага қабул қилинган пул маблағларини кўрсатади.
Даромаднинг йиллик суммасини ҳисоблашда кўрсатилган сумма чегирилади, чунки у солиқ солинмайдиган даромад ҳисобланади.
Ҳужжатни бу ердан юклаб олиш мумкин.
Мавзуга оид материал:
Декларациялар қабул қилиш учун солиқчилар иш вақтларини узайтиришди
Янги сонларда ўқинг
- Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини экспорт қилиш бўйича республика комиссияси тузилди
- Бош бухгалтернинг касаллиги ва солиқ текширувлари
- Якка тартибдаги тадбиркор солиқ солиш тизимини қандай ўзгартириши мумкин
- Сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқнинг бўнак тўловлари
- «Камбағалликни қисқартиришда тадбиркорлик субъектлари билан ўзаро манфаатли ҳамкорлик ўрнатишга қаратилган чора-тадбирлар белгиланганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига қўшимчалар киритиш тўғрисида»
- Ўзига бўлган ишонч иш муносабатларига қандай таъсир кўрсатади
- «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига фуқароларнинг ижтимоий ҳимоясини янада кучайтиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»
- Дам олиш кунида ишга қабул қилишни расмийлаштириш мумкинми
- «Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»
- «Тошкент шаҳрида «Тошкент инвест компанияси» акциядорлик жамияти ва тадбиркорлик субъектлари ўртасида ўзаро манфаатли ҳамкорлик асосида инвестиция лойиҳаларини амалга оширишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»