Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Умумий сотиш ҳажмида ўз маҳсулоти 90 фоиздан кам бўлса, умумий овқатланиш корхонаси қишлоқ хўжалик маҳсулотлари харидини қандай расмийлаштириши керак Ўзбекистондан ташқарида товар харид қилиш ва ташиш қандай солиқ оқибатларига олиб келади Қандай қилиб ҚҚС ҳисоботини тўлдириш ва солиқни тўлаш керак

Кун тартибига киритилган қонунлар экспертизадан ўтди

21.08.2019

Рус тилида ўқиш

Сенатда Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш қўмитаси ишчи гуруҳининг йиғилиши бўлиб ўтди. Олий Мажлис Сенатининг XXI ялпи мажлиси кун тартибига киритилган қонунлар муҳокама қилинди. 

 

«Сайлов тўғрисидаги қонун ҳужжатлари такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Қонуннинг муҳокамаси чоғида мазкур ҳужжат Сайлов кодексига мувофиқ ишлаб чиқилиб, амалдаги қатор қонун ҳужжатлари нормаларини унга мувофиқлаштиришга қаратилгани таъкидлаб ўтилди. Жумладан, «Сиёсий партиялар тўғрисида»ги, «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) тўғрисида»ги, «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатининг ва Сенати аъзосининг мақоми тўғрисида»ги, «Ўзбекистон Республикасининг референдуми тўғрисида»ги, «Ўзбекистон Республикаси Давлат мадҳияси тўғрисида»ги, «Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи тўғрисида»ги, «Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида»ги қонунларга тегишли ўзгартишлар киритилмоқда.

 

Кўриб чиқилган «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига жамоатчилик назоратини кучайтиришга қаратилган ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Қонунда фуқаролар, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари, оммавий ахборот воситалари томонидан тегишли соҳаларда жамоатчилик назоратини амалга ошириш назарда тутилади.

 

«Баъзи давлат органлари фаолияти такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги  Қонун билан бир қатор қонун ҳужжатларига фуқаролар йиғинидаги «Маҳалла посбони» жамоатчилик тузилмаси раҳбарлари лавозимларини бекор қилишга ҳамда ички ишлар органлари таянч пунктлари таркибига жамоат тартибини сақлаш бўйича (катта) профилактика инспекторлари ёрдамчилари лавозимларини жорий этишга қаратилган ўзгартишлар киритилмоқда.

 

Шунингдек, «Фуқаролик, оилавий ва жиноий ишлар бўйича ҳуқуқий ёрдам ва ҳуқуқий муносабатлар тўғрисидаги Конвенцияга (Кишинев, 2002 йил 7 октябрь) Ўзбекистон Республикасининг қўшилиши ҳақида»ги Қонун ҳам кўриб чиқилди.

 

Барча муҳокама этилган қонунлар юзасидан ишчи гуруҳ аъзолари ўз нуқтаи назарини баён этди, уларни умумлаштириш эса сенаторларга тўғри қарор қабул қилиш имконини беради.

 

Олий Мажлис Сенатининг

Ахборот хизмати хабаридан.


В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_

Валюталар курси

2024-12-23
  • USD:12893.07 (+0.00) сум
  • EUR:13386.87 (+0.00) сум
  • RUB:125.96 (+0.00) сум