Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
29 ва 137-кодлар бўйича ҳисоботни жорий этишдаги қийинчиликларни қандай бартараф этиш мумкин Фойда солиғини ҳисоблашда хизмат автомобили харажатларини қандай ҳисобга олиш керак Умумий овқатланиш корхонасида маҳсулотлар (хом ашё) ва товарлар қандай ҳисобга олинади Умумий овқатланиш корхонаси, туроператорлар ва меҳмонхоналар бюджетга тўланган ҚҚСнинг бир қисмини қандай қайтариб олиши мумкин

Маҳалла қўмитасидан айрим маълумотномалар берилишини бекор қилиш таклиф этилмоқда

09.07.2018

Рус тилида ўқиш

Адлия вазирлиги томонидан Вазирлар Маҳкамасининг маҳалладан маълумотномалар берилиши тўғрисидаги талаб бекор қилиниши назарда тутилган қарори лойиҳаси ишлаб чиқилди.


Адлия вазирлигининг хабар беришича ҳужжатлар рўйхатига қуйидагилар киритилди:

  • турар жойи, шу жумладан биргаликда яшаш жойи бўйича истиқомат қилиши (прописка қилинганлиги) тўғрисида маълумотнома;
  • ишсизлиги (вақтинча ёки доимий) тўғрисида маълумотнома;
  • болани, ёлғиз шахсларни, ногиронлиги бўлган шахсларни парваришлаш вақти тўғрисида маълумотнома;
  • шахс тавсифномаси.

 

Бундан буён зарур маълумотлар тегишли маълумотлар базаларини (реестрлар, ҳисобга олиш дафтарлари, архивлар ва ҳоказолар) юритишга ваколатли бўлган давлат органларидан олинади.  

 

Бунда маҳаллада оиланинг мулкий ҳолати, унинг аъзолари таркиби (қариндошлик даражалари) тўғрисидаги маълумотномаларни ва бошқа ҳужжатларни (кафолат хатлари, кафиллик, ёзма тавсияномалар ва илтимосномалар) бериш ҳуқуқи сақлаб қолинади.

 

Замонавий ахборот-коммуникация технологиялари жорий қилиниши ва марказлаштирилган маълумотлар базалари ташкил қилинишига қараб маҳаллалардан маълумотномаларни олиш зарурати кейинчалик ҳам қисқартириб борилади.



 

 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_

Валюталар курси

2024-12-20
  • USD:12875.06 (+0.00) сум
  • EUR:13406.80 (+0.00) сум
  • RUB:124.75 (+0.00) сум