Президентнинг "2018 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида"ги Фармонида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ Наврўз байрамини нишонлаш кунларида йўловчилар учун чегирмалар эълон қилди.
- www.norma.uz
- Бизнинг шарҳлар
- Маҳаллий йўналишларда қатновчи йўловчи поездларда 50%ли чегирма
Маҳаллий йўналишларда қатновчи йўловчи поездларда 50%ли чегирма
05.03.2018

Фуқароларнинг байрам даврида тўлақонли дам олиши учун шарт-шароит яратиш, шунингдек, ички туризмни янада ривожлантириш мақсадида 18-22 март кунлари маҳаллий йўналишларда қатновчи йўловчи поездларда (шу жумладан, юқори тезликда ҳаракатланаётган «Афросиёб» поездларида) оилавий, жамоа, талабалар, ўқувчилар ҳамда пенсионерлар учун йўл чиптасининг тариф қисмидан 50%ли чегирма жорий этилди.
Бундан аввал “Ўзбекистон ҳаво йўлари” МАК ички йўналишларга чегирмалар жорий қилгани ҳақида хабар берган эдик.
Фозила Ашурова, мухбиримиз.
.
Янги сонларда ўқинг

- Экспорт тартиб-таомиллари ЖСТ талабларига мувофиқлаштирилмоқда
- Ижтимоий таътиллар кимларга ва қандай тақдим этилади
- Вахта усулида ишловчи ишчиларга меъёрдан ортиқча компенсация тўловларини тўлаш
- Иссиқлик энергияси билан таъминлаш тизими ислоҳ қилинмоқда
- Ҳомиладорлик ва туғиш таътили қандай тақдим этилади