Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Ходим хориждаги хизмат сафарида касал бўлса Европа Иттифоқи мамлакатларига юк ташувчилар учун ҳаракатланиш тартибида нималар ўзгаради Автомобилни жисмоний шахсга сотишда қандай солиқ оқибатлари юзага келади Тамаки маҳсулотлари ва алкоголли ичимликларга акциз маркаларини қандай қўллаш керак Тамаки маҳсулотлари ва алкоголли ичимликларга акциз маркаларини қандай қўллаш керак

МАК Интернет орқали чипталар сотишни бошлайди

28.12.2015

“Ўзбекистон ҳаво йўллари” Миллий авиакомпанияси 2016 йил 5 январдан бошлаб ички йўналишларга чипталарни онлайн-бронлаш ва сотиш хизматини ишга туширади.

 

Бронлаш тартиботи етарлича осон. Бунинг учун харидор авиакомпаниянинг www.uzairways.com сайтига кириши зарур. Бош саҳифада “Чиптани сотиб олиш”ни босиб, хизматга ўтиш мумкин.

 

Буюртмани расмийлаштириш учун йўналиш ва сана, хизмат кўрсатиш классини ташлаш зарур, шунингдек ўзи тўғрисида қуйидаги керакли маълумотларни тақдим қилиш керак:  Ф.И.О., паспорт маълумотлари, боғланиш маълумотлари (телефон рақами ва электрон почта манзили).

 

Тўловни  SMS-хабар бериш банк хизматига уланган ҳолда  UzCard пластик картаси билан амалга ошириш мумкин.

 

Операция муваффақиятли амалга оширилгандан кейин харидор электрон почта манзили ва мобиль телефон рақамига бўлғуси саёҳат тўғрисида тўлиқ маълумотларни сақловчи электрон чиптанинг йўналиш нашрини ҳамда пластик карта боғланган ҳисобварақдан маблағ ҳисобдан чиқарилганлиги ҳақида SMS-хабар олади.

 

Аэропортда қатнов учун рўйхатга олишда электрон чиптанинг нашрини ва шахсни тасдиқловчи ҳужжатни (паспорт) тақдим этиш кифоя.

 

Қатнов учишидан 3 соат олдин кечиктирмай  Интернет орқали авиачиптани бронлаш ва тўловни амалга ошириш мумкин.  

 

! Авиакомпания  бу хизматдан фақат қуйидагилар фойдаланиши мумкинлигига алоҳида эътибор қаратади:

 

Ўзбекистон резидентлари;

 

18 ёшдан катта шахслар;

 

республика ички қатновлари учун.

 

 

 

Мавзу бўйича материаллар:

 

“Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАКдан янги йил совғаси

 

Cargo юк жўнатмаларини интернет орқали кузатиб бориш мумкин

 

МАК 5 йўналишдаги қатновларга чегирмалар эълон қилади