Маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги кодекс (МҲТК) қабул қилингач, амалдаги Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс ўз кучини йўқотади.
МҲТК Адлия вазирлиги ҳузуридаги Ҳуқуқий сиёсат тадқиқот институти томонидан ишлаб чиқилди. Унда қуйидаги вазифалар ўз аксини топган:
- ишни кўришнинг процессуал тартибини такомиллаштириш;
- процесс иштирокчиларининг ҳуқуқ ва мажбуриятларини мақбуллаштириш;
- маъмурий ҳуқуқбузарликка оид иш юритиш тизимига замонавий АКТни кенг жорий қилиш;
- жабрланувчи аризасига асосан юритиладиган маъмурий ҳуқуқбузарликларга оид ишларни тугатиш тартибини жорий қилиш;
- маъмурий жазо чоралари тизимини либераллаштириш;
- жарима жазосини ихтиёрий ижро этишни рағбатлантиришнинг дифференциал тартибини жорий этиш.
Лойиҳа Адлия вазирлиги ташаббуси билан ўтказилган учрашувда тақдимот қилинди. Тадбирда мазкур вазирлик, Олий суд, ДХХ, Бош прокуратура, ИИВ, мамлакатимизнинг бошқа идоралари ходимлари, Тошкент давлат юридик университети экспертлари иштирок этди.
Киритилган таклифлардан сўнг МҲТК лойиҳаси қайта ишланиб, очиқ муҳокамага қўйилади.