Адлия вазирлиги иш ҳақи тўлашда, шунингдек мол-мулкка бўлган ҳуқуқларни рўйхатдан ўтказишда солиқ қарздорлиги мавжуд эмаслиги ҳақидаги маълумотномаларни талаб қилиш ноқонуний эканлигини эслатиб ўтади.
Адлия вазирлиги мактабгача ва мактаб таълими, соғлиқни сақлаш муассасаларида, шунингдек ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри органларида тегишли ҳуқуқбузарлик далилларини аниқлаган мониторинг натижалари юзасидан тегишли баёнот билан чиқди.
Экспертларнинг таъкидлашларича, манфаатдор ташкилот ва муассасалар зарур ҳолларда солиқ органларидан маълумотномаларни сўровнома юборган ҳолда мустақил олишлари мумкин.
Шунингдек ходимда солиқ қарздорлиги аниқланса, иш берувчи суд ёки давлат ижрочисининг ҳужжати асосидагина унинг ойлик маошидан ушлаб қолиш ҳуқуқига эга эканлигига эътибор қаратилди.
Иш берувчи қонунда белгиланмаган маълумотномалар ёки ҳужжатлар тақдим этишни талаб қилса, Адлия вазирлигининг 1008 қисқа рақамли ишонч телефонига ёки info@minjust.gov.uz электрон почтаси, шунингдек ижтимоий тармоқлар (Фейсбукдаги «Адлия билан мулоқот/Диалог с юстицией» гуруҳи, Одноклассники ва бошқалар) орқали мурожаат этиш мумкин.