Бу ҳақда ўз вақтида хабардор қилинг, сизга ёрдам беришади.
Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги Давлат меҳнат инспекцияси томонидан фуқароларнинг кафолатланган меҳнат ҳуқуқларини таъминлаш бўйича доимий равишда изчил ишлар амалга оширилиб келинмоқда. Фуқароларнинг кафолатланган меҳнат ҳуқуқларини таъминлаш чоралари кўрилмоқда. Жумладан, 2022 йилнинг январь ойида ўтказилган 1041 та назорат тадбирлари давомида 5518 та қонун бузилиш ҳолатлари аниқланиб, уларни бартараф этиш бўйича 872 та ёзма кўрсатмалар ва 26 та тақдимномалар киритилиб, фуқароларнинг бузилган меҳнат ҳуқуқлари тикланди.
Шу жумладан, корхона, муассаса ва ташкилотларнинг ходимларига иш ҳақларини ўз вақтида тўлаб берилишини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Иш ҳақидан қарздорликка йўл қўйган ҳар бир ташкилот бўйича алоҳида ишлар олиб борилди. Мавжуд қарздорликларни ундириш мақсадида 2022 йил январь ойида жами 143 та корхоналарга ёзма кўрсатмалар ва 15 та корхоналар бўйича тақдимномалар киритилди.
Олиб борилган чора-тадбирлар натижасида 2022 йил январь ойида жами 93 та корхоналардан 120,1 млрд сўм миқдордаги иш ҳақидан мавжуд қарздорликлар ундирилиб, ходимларнинг меҳнат ҳуқуқлари тикланди. Бундан ташқари, 3 млрд сўмга яқин миқдордаги иш ҳақидан қарздорликни мажбурий ундириш мақсадида 283 та даъво аризалари судларга киритилди, 17 нафар мансабдор шахсларга нисбатан маъмурий жарималар қўлланилди.
Иш берувчиларнинг масъулиятини ошириш, қонунчилик талабларини тушунтириш ҳамда фуқароларни ҳуқуқий билимини янада ошириш мақсадида Жаҳон банки кўмагида Вазирликнинг ишонч телефонлари ва расмий веб-сайти кўрсатилган 200 та баннерлар тайёрланиб, аҳоли гавжум жойларга ўрнатилди.
Ҳар бир меҳнат учун ҳақ тўланиши керак. Адолатли. Виждонан. Қонуний.
Сизга ҳақ тўланмаяптими? Иш берувчи ўз шартнома мажбуриятларини бажармаяптими?
Агар меҳнат ҳуқуқлари бузилишига дуч келган бўлсангиз, бу ҳақда мутахассисларга тезкор алоқа орқали хабар беринг:
☎️ Давлат меҳнат инспекцияси: 1176
☎️ Тезкор алоқа: 71 200 06 00
Сайт: dmi.mehnat.uz
Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги
Меҳнат соҳасида лойиҳаларни бошқариш маркази
МАТБУОТ ХИЗМАТИ