Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
2025 йил март ойида неча кун дам оламиз Ташкилотнинг молиявий ҳолатини қандай текшириш мумкин Ходим қачон моддий жавобгар бўлмайди

Марказий банк нарх барқарорлигини таъминлайди

30.03.2018

Марказий банк Пул-кредит сиёсатини ривожлантириш ва ўрта муддатли истиқболда амалга ошириш концепциясини тақдим этди.

 

Концепцияда назарда тутилишича, нарх ошиши суръатини пасайтириш ва барқарорлаштириш давлат иқтисодий сиёсатининг муҳим устуворликларидан бири бўлиб қолади. Инфляциянинг барқарор паст даражаси иқтисодий ривожланиш омили бўлади, аҳоли ва юридик шахслар маблағларининг узоқ муддатли инвестицияларга йўналтирилиши учун зарур шароитларни яратиш воситасига айланади.

 

Миллий валютанинг барқарорлиги айирбошлаш курсини эркин шакллантириш шароитида унинг ички харидоргирлигини қўллаб-қувватлаш орқали таъминланади. Бошқача айтганда, тўлов баланси билан боғлиқ ташқи зарбалар ёки қийинчиликлар юз берган шароитда айирбошлаш курсининг мос равишда ўзгариши экспорт қилувчилар ва импорт ўрнини босувчи маҳсулот ишлаб чиқарувчиларни рағбатлантиради.

 

Бир вақтнинг ўзида, Марказий банкнинг пул-кредит сиёсатини ишлаб чиқиш ва амалга оширишдаги устувор мақсади аниқ белгиланиши ва икки хил талқин қилинишига йўл қўймаслик учун амалдаги қонун ҳужжатларига тегишли ўзгартиришлар киритиш назарда тутилмоқда.

 

Таъкидлаш жоизки, нарх барқарорлиги нолга тенг ёки салбий инфляцияни назарда тутмайди. Нарх барқарорлиги деганда истеъмол нархларининг ўзгармаслиги эмас, балки бироз ошиши тушунилади. Бир қарашда, нархларнинг доимий ўзгармай туриши энг яхши шартдек туюлади, бироқ инфляциянинг паст ва ижобий барқарор даражаси иқтисодиётнинг самарали юритилиши учун қулайроқ шароит ҳисобланади.

 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_

.

Валюталар курси

2025-03-05
  • USD:12903.33 (+0.00) сум
  • EUR:13562.69 (+0.00) сум
  • RUB:144.48 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2025, 4 март№ 09