Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Бухгалтерия ҳисоби ва солиқ солиш мақсадларида амортизация ҳисоблашнинг фарқи МИЗ иштирокчиларига фойда солиғи бўйича имтиёз қайси даромад турларига нисбатан қўлланилиши мумкин Геологик изланишларнинг солиқ ҳисоби қандай юритилади
  • www.norma.uz
  • Бизнинг шарҳлар
  • Масофадан туриб ишловчи чет элликка вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик нафақасини тўлаш мумкинми

Масофадан туриб ишловчи чет элликка вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик нафақасини тўлаш мумкинми

05.12.2022

Рус тилида ўқиш

«Чет элда яшовчи ва масофадан туриб ишлайдиган штатдаги ходим бетоб бўлиб қолди ва шу сабабли «касаллик варақасини очмоқчи»Айтингчи, бу ҳолатда вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик варақаси қандай очилади ва тегишли нафақа қандай тўлаб берилади?»

 

Саволга эксперт ва «Норма» кадрлар хизмати раҳбари Валерия ЛЯНДРЕС жавоб берди:

 

Амалдаги Меҳнат кодексига кўра

 

– Амалдаги Меҳнат кодексида (1995 йил) меҳнат муносабатларининг «масофавий иш» каби тури кўзда тутилмаган. Демак, унда чет элда доимий яшовчи ходимга вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик нафақасини тўлаш тартиби ҳам назарда тутилмаган.

 

Агар ходим чет элда вақтинча бўлган вақтда касалланган ёки даволанган бўлса ва унда бу ҳақда ҳужжат бўлса, у ушбу ҳужжатнинг давлат ёки рус тилига таржимасини нотариал тасдиқлаши керак. Шундан сўнг ходим нотариал тасдиқланган ҳужжатни яшаш ёки иш жойидаги даволаш-профилактика муассасасининг врачлик маслаҳат комиссиясига (ВМК) тақдим қилиши керак. Комиссия меҳнатга лаёқатсизликни тасдиқловчи асосларни кўриб чиқиб, меҳнатга лаёқатсизлик варақасини расмийлаштиради Йўриқнома 25-б., 17.04.2015 й. АВ рйўхат рақами 2667. Унинг асосида иш берувчи ходимга вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик нафақасини тўлайди.

 

Давомини kadrovik.uz. да ўқинг.

Подробнее: https://www.norma.uz/uz/bizning_sharhlar/masofadan_turib_ishlovchi_hodimlarni_rasmiylashtirish_va_ular_bilan_ishlash_tartibi_2-qism