Улар 2022 йилнинг 26 декабридан бошлаб муомалага чиқарилади.
Танга икки хил рангдаги комбинациядан иборат бўлиб, ички айланаси сариқ рангли мис ва латун, ташқи айланаси кумуш рангли никель қотишмасидан тайёрланган.
Танга диаметри – 26,27 мм, ички диск диаметри – 17,6 мм, қалинлиги – 1,6 мм, оғирлиги – 7,3 гр.
Танганинг олд томонида (аверс) Тошкент шаҳрида бунёд этилаётган «Ислом цивилизацияси маркази»нинг биноси тасвирланган.
Тасвирнинг пастки қисмида ботиқ ҳолда танга қиймати «1000» рақами ва лотин босма ҳарфларида «so’m» сўзи ёзилган.
Танга орқа томони (реверс) марказида Ўзбекистон Давлат Герби тасвирланган. Гербнинг ташқи айланаси бўйлаб босма лотин ҳарфларида айланасимон кўринишда «O’ZBEKISTON MARKAZIY BANKI» сўзлари ёзилган.
Танганинг ён қирраси силлиқ ишланган.
МБнинг қайд этишича, 2001 йил намунасидаги 1000 сўмлик банкнотлар ҳам тўлов қобилиятини йўқотмайди.