Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Умумий сотиш ҳажмида ўз маҳсулоти 90 фоиздан кам бўлса, умумий овқатланиш корхонаси қишлоқ хўжалик маҳсулотлари харидини қандай расмийлаштириши керак Ўзбекистондан ташқарида товар харид қилиш ва ташиш қандай солиқ оқибатларига олиб келади Қандай қилиб ҚҚС ҳисоботини тўлдириш ва солиқни тўлаш керак

Медиа-омбудсман институтини ташкил этиш режалаштирилмоқда

08.02.2019

Рус тилида ўқиш

Ўзбекистонда медиа-омбудсман институтини таъсис этиш режалаштирилмоқда, дея хабар берди Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги матбуот хизмати.

 

Унинг фаолияти ОАВнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишни кучайтириш, давлат органларининг улар фаолиятига асоссиз аралашувининг олдини олиш, шунингдек ОАВ ҳамда давлат органлари, жисмоний, юридик шахслар ўртасидаги низоли ҳолатларни ҳал қилишга йўналтирилади.

 

Медиа-омбудсман фаолият юритадиган соҳа – ОАВнинг қонунчиликка риоя этишини назорат қилиш, ҳуқуқлари бузилганда уларга ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш, ўқувчи-муштарийлар, томошабинлар ва юридик шахсларнинг ОАВдаги муайян низоли материаллар юзасидан берган шикоятлари билан ишлаш, уларнинг муаммоларини судгача тартибда ҳал қилиш.

 

Ушбу лавозимни бой амалий тажрибага эга, ҳуқуқий нормаларни яхши биладиган ва хатолар устида ишлай оладиган, юқори тоифали мутахассис сифатида ном чиқарган мустақил шахс эгаллаши лозим.

 

Агентликнинг фикрига кўра, медиа-омбудсман институтининг таъсис этилиши журналистларимизнинг ҳуқуқий маданияти ва этикасини мустаҳкамлашга хизмат қилади.

 

 

Валюталар курси

2024-12-23
  • USD:12893.07 (+0.00) сум
  • EUR:13386.87 (+0.00) сум
  • RUB:125.96 (+0.00) сум