Олий Мажлис ҳузуридаги Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институти томонидан «Mening fikrim» портали ишга туширилди. Энди фуқаролар ўзларини ўйлантираётган мавзулар бўйича ўз фикрларини билдиришлари мумкин.
Кўриб чиқилиши Олий Мажлис палаталари ва халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари ваколатига кирадиган мурожаатлар портал орқали қабул қилинади. Электрон ҳукуматнинг Ягона идентификация тизимида (id.gov.uz) авторизациядан ўтган фойдаланувчилар петицияни жойлаштиришлари мумкин. Мурожаат авторизациядан ўтиши лозим бўлган камида беш нафар фойдаланувчи томонидан қўллаб-қувватланиши керак. Мурожаат 18 ёшга тўлган Ўзбекистон фуқаролари томонидан яратилиши ва имзоланиши мумкин.
Қабул қилинган мурожаат Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институти томонидан белгиланган талабларга мувофиқлиги юзасидан экспертизадан ўтказилади.
Модераторнинг ижобий хулосасидан кейин мурожаат умумий овоз бериш учун порталда эълон қилинади. Олий Мажлис палаталари петицияни кўриб чиқишга қабул қилиши учун мурожаат камида 10 минг овоз, Қорақалпоғистон Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашлари кўриб чиқиши учун — камида 5000 овоз, туман (шаҳар) кенгашлари кўриб чиқиши учун — камида 1000 овоз тўплаш керак бўлади.
Умумий овоз бериш петиция эълон қилинган кундан эътиборан 90 кун ичида ўтказилади. Мурожаат зарур миқдорда овоз тўплаган тақдирда овоз бериш муддатидан олдин тўхтатилиши ҳам мумкин. Барча хоҳловчилар id.gov.uz ёки Google, Яндекс, ВКонтакте, Mail.ru ва Одноклассники сервислари орқали авторизациядан ўтган ҳолда овоз беришлари мумкин.
Петицияни кўриб чиқиш якунларига кўра ваколатли орган томонидан қарор қабул қилиниб, Meningfikrim сайтига жойлаштирилади. Мурожаатларни кўриб чиқиш ва қарор қабул қилиш муддати 60 кундан ошмаслиги керак.
Комментарии (3)
Добавить комментарийГость_1988 :
Комментарий отклонен модератором как несоответствующий Правилам
Гость_2019 :
Если Вы являетесь клиентом компании Norma (подписчиком годового комплекта электронной/печатной версии газет или пользователем программного продукта "Законодательство РУз", заключившим договор на 12 месяцев), Вы можете задать вопросы экономико-правовой тематики, воспользовавшись Справочной службой «Мы отвечаем»!
Гость_Ориф Фармон :
МЕНИНГ ФИКРИМ Ҳар йили республикамиз бўйича неча ўнлаб (юздан ортиқ деб ўқигандим) ёш қизча ва ўғил болалар сувга чўкиб ҳалок бўларкан. Шунинг учун мактабларда сузиш дарси ҳам асосий фан бўлиши керак. Чунки миянинг билимга тўлалиги ҳам, сузишдан бошқа спорт турлари билан шуғулланиш ҳам чўкиб ўлишдан қутқариб қола олмайди!Бундан ташқари, сузишни ўргатиш учун ҳеч қандай қиммат жиҳоз керак эмас.Масалан, Японияда сузишдан имтиҳон топшира олмаган ўқувчилар синфдан кўчирилмас экан.Ориф Фармон.