UZINFOCOM ягона интегратори ишлаб чиқувчилари томонидан яратилган портал 20 апрелдан тест режимида ишга туширилади. Бу ҳақда мазкур ташкилот маълум қилади.
- www.norma.uz
- Бизнинг шарҳлар
- «Менинг фикрим» махсус портали ишга туширилади
«Менинг фикрим» махсус портали ишга туширилади
11.04.2018
Янги портал қонун лойиҳалари муҳокамаси жараёнига янада кўпроқ фуқароларни жалб этишга ёрдам беради, халқ томонидан билдирилаётган таклиф ва фикр-мулоҳазаларнинг барчаси инобатга олинади.
Маълумотда билдирилишича, фуқаролар гуруҳларининг портал орқали келиб тушган барча шикоят ва ташаббуслари мажбурий тартибда Олий Мажлис ёки халқ депутатлари Кенгашлари томонидан кўриб чиқилади. Буларнинг барчаси пировард мақсадни амалга ошириш йўлида амалга оширилмоқда, яъни қонунларнинг ягона манбаси ва муаллифи халқ бўлиши керак.
Эслатиб ўтамиз, Президент 2017 йил 22 декабрь куни Олий Мажлисга Мурожаатномасида демократиянинг илғор механизми сифатида жамоа бўлиб электрон мурожаат киритиш тартибини татбиқ қилиш зарурати ҳақида таъкидлаб ўтиб, “Менинг фикрим” деб номланган махсус веб-саҳифа ташкил этилиб, у орқали бир гуруҳ фуқаролар томонидан илгари сурилган ташаббусларни Олий Мажлис ёки халқ депутатлари Кенгашлари кўриб чиқиши мажбурий экани қонунда белгилаб қўйилиши лозим эканини билдирган эди.
Фозила Ашурова, мухбиримиз.
Янги сонларда ўқинг
- Импорт қилишда ҚҚС суммаларини ўзаро ҳисобга олиш тартибини қўллаш кенгайтирилди
- Тамаки маҳсулотлари ва алкоголли ичимликларга акциз маркалари қандай қўлланилади
- Товар – устав фондига ҳисса бўлса…
- Кибер-парк резидентининг ходимига моддий ёрдам тўлашда имтиёз қўллаш мумкинми?
- Стандарт ЭҲФ қандай расмийлаштирилади
- Хорижий давлат судининг қарорини тан олиш ва ижрога қаратиш тартиби белгиланмоқда
- Масофадан туриб ишловчи ходимларни расмийлаштириш ва улар билан ишлаш тартиби
- Чет эллик ходимнинг маоши
- ККУдаги жой мулкдорлари қандай қоидабузарликлар учун маъмурий жавобгарликка тортилиши мумкин?
- Шаҳрисабз туманида халқаро курорт қурилади