Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
My3.soliq.uz орқали солиқ ҳисоботларига ўтиш усули Умумий овқатланиш корхоналари нима учун тармоқ солиқ имтиёзлари ва преференцияларини қўллай олмаяпти Иш ҳақи ва ходимга тўланиши лозим бўлган бошқа тўловларни кечиктирганлик учун иш берувчининг моддий жавобгарлиги

Миллий банк ходимлари халқаро тажрибани ўрганмоқдалар

10.05.2018

Ташқи иқтисодий фаолият миллий банкида семинар ва «Сбербанк – ривожланиш стратегияси» мавзуида давра суҳбати бўлиб ўтди. Тадбирлар банк фаолиятидаги илғор халқаро тажрибани ҳамда янги турдаги банк хизматлари ва маҳсулотларини жорий этиш имкониятини ўрганиш мақсадида ўтказилди.

 

Марказий офиси Алматида жойлашган «Сбербанк России» АЖ (Қозоғистон) тадбирларни ташкил этишда ҳамкорлик қилди. Муассаса 11 йилдан буён Қозоғистон молия бозорида муваффақиятли фаолият юритиб, активлар ҳажми бўйича Қозоғистон банклари орасида 4-ўринни эгаллаб келмоқда. Бугунги кунда «Сбербанк» АЖ ШБ 87 та таркибий бўлинмаган эга, уларнинг 16 таси филиал ҳисобланади.

 

Давра суҳбатида Қозоғистон банки раҳбари Александр Камалов муассасанинг ривожланиш стратегияси билан таништирди. Сўнгра Ўзбекистон ва Қозоғистон молия ташкилотлари мутахассислари ҳамкорлик, ўзаро фойдали муносабатларни кенгайтириш ва ривожлантиришнинг истиқболли йўналишларини муҳокама қилдилар.

 

«Сбербанк» АЖ ШБ вакиллари ўзбекистонлик ҳамкасблари учун «Чакана бизнесда янги маҳсулотларни ишлаб чиқиш», «HR ривожланиш», «Дастурий таъминот ва бизнес-жараёнларни такомиллаштириш» ва «Савдони молиялаштириш ва халқаро молия институтлари билан ҳамкорликни ривожлантириш» мавзуидаги семинарларни ўтказдилар.



 

 

 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_