Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
My3.soliq.uz орқали солиқ ҳисоботларига ўтиш усули Умумий овқатланиш корхоналари нима учун тармоқ солиқ имтиёзлари ва преференцияларини қўллай олмаяпти Иш ҳақи ва ходимга тўланиши лозим бўлган бошқа тўловларни кечиктирганлик учун иш берувчининг моддий жавобгарлиги

Мобиль алоқа ва интернет учун сўмда ҳақ тўланади

05.09.2017

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигида барча мобиль алоқа операторлари ва интернет-провайдерлар раҳбарлари билан учрашув бўлиб ўтди. Мажлисда Президентнинг ПФ-5177-сон “Валюта сиёсатини либераллаштириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармони қабул қилиниши муносабати билан хизматлар тариф сиёсатини тартибга солиш вазифалари муҳокама қилинди.

 

2017 йил 5 сентябрдан бошлаб барча телеком-хизматлар миллий валюта – сўмда тарификация қилинади.

 

Бироқ, операторлар раҳбарларининг таъкидлашича, хизматлар биллинги тизими хорижий валютага асосланган бўлиб, сўм тарификациясига ўтиш учун вақт талаб этилади. Буни инобатга олиб, биллингни қайта ишга тушириш ишлари якунлангунига қадар тарифлар Марказий банк томонидан жорий йилнинг 29 августи ҳолатига ўрнатилган (4210,35 сўм) АҚШ доллари курси бўйича белгиланади.

 

Бошқача айтганда, миллий валютада тарифлар ошиши содир бўлмайди. Масалан, агар шартли тариф МБ курси бўйича 10 АҚШ долларини ташкил этса, унинг қиймати ўтиш даврида МБ томонидан ўрнатиладиган доллар курсининг ўзгаришидан қатъи назар 42 минг сўмдан ошмаслиги керак.

 

Барча операторларга 5 сентябрдан бошлаб  сайтларда ва оммавий ахборот воситаларида ҳамма тарифларни миллий валютада кўрсатиш топширилди.