Молия вазирлиги Президентнинг 2020 йил 18 майдаги ПФ-5996-сон Фармони нормаларини қандай қўллаш ва уларни солиқ ҳисоботида қандай тўғри акс эттиришни батафсил тушунтирди. Ҳужжат вазирликнинг Телеграм-каналида эълон қилинган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 18 майдаги “Коронавирус пандемияси даврида аҳоли ва тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш бўйича навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида” ПФ-5996-сон коронавирус пандемияси даврида иқтисодий ўсиш ва инвестициявий фаолликни рағбатлантириш, ишлаб чиқариш суръатларини тиклаш, аҳоли бандлигини ошириш, даромадларини кўпайтириш ва тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш мақсадида қабул қилинган Фармони юзасидан Молия вазирлиги қуйидагиларни маълум қилади.
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 18 майдаги ПФ-5996-сон Фармонига асосан қуйидагилар 2020 йилнинг 1 июнидан 1 сентябригача бўлган даврда мол-мулк солиғи ва ер солиғини тўлашдан озод қилинди:
- кичик тадбиркорлик субъектлари;
- бозорлар ва савдо комплекслари, кинотеатрлар, умумий овқатланиш корхоналари, жамоат транспорти корхоналари, спорт- соғломлаштириш муассасалари, шунингдек, йўловчи ташиш, маиший хизматлар кўрсатиш, биноларни, шу жумладан банкетлар ўтказиш учун ижарага бериш фаолияти билан шуғулланувчи юридик шахслар.
Бундан ташқари, кичик тадбиркорлик субъектларига қуйидаги суммаларни ҳисобдан чиқариш кўринишида давлат томонидан қўшимча қўллаб-қувватлаш тақдим этилди:
- Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 19 мартдаги ПФ-5969-сон ва 2020 йил 3 апрелдаги ПФ-5978-сон Фармонларига асосан фоизсиз кечиктириш (бўлиб-бўлиб тўлаш) берилган, 2020 йил апрель ва май ойлари учун тўланиши лозим бўлган мол-мулк солиғи ва ер солиғи суммалари;
- 2020 йил 15 май ҳолатига ер солиғи ва мол-мулк солиғи бўйича 2020 йил 1 январдан бошлаб ҳосил бўлган пеня ва жарималар суммалари.
Ўзбекистон Республикасининг “Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида”ги Қонунига асосан микрофирма, кичик корхона ва якка тартибдага тадбиркорлик субъектлари кичик тадбиркорлик субъектлари ҳисобланади.
Микрофирма ва кичик корхоналар тоифасидаги юридик шахслар Кичик тадбиркорлик субъектларига тегишли бўлган ташкилотларнинг таснифлагичига мувофиқ кичик бизнес субъектларига мансублиги амалга оширилади.
Солиқ органлари якка тартибдаги тадбиркорларнинг мол-мулк ва ер участклари жойлашган жойи бўйича мустақил равишда, берилган солиқ имтиёзларини ҳисобга олган ҳолда бюджетга тўланадиган мол-мулк солиғи ва ер солиғи суммаларига тузатиш киритади.
Buxgalter.uz да батафсил ўқинг.