Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
29 ва 137-кодлар бўйича ҳисоботни жорий этишдаги қийинчиликларни қандай бартараф этиш мумкин Фойда солиғини ҳисоблашда хизмат автомобили харажатларини қандай ҳисобга олиш керак Умумий овқатланиш корхонасида маҳсулотлар (хом ашё) ва товарлар қандай ҳисобга олинади Умумий овқатланиш корхонаси, туроператорлар ва меҳмонхоналар бюджетга тўланган ҚҚСнинг бир қисмини қандай қайтариб олиши мумкин

Мулкдор-директор билан меҳнат шартномаси тузиш керакми

02.09.2020

Рус тилида ўқиш

“МЧЖда – ягона таъсисчи, унинг ўзи – директор. У билан билан меҳнат шартномаси тузиш керакми? У ким билан шартнома тузади – ўзи биланми?”. Саволга меҳнат ҳуқуқи бўйича «Норма» эксперти Ленара ХИКМАТОВА жавоб берди:

 

- Директор ташкилотнинг ягона таъсисчиси бўлган тақдирда у билан меҳнат шартномаси тузиш зарурати (имконияти) тўғрисидаги масала бўйича анчадан буён мунозара олиб борилмоқда.

 

Агар МКнинг 82-моддасига мурожаат қилинса, ишга қабул қилиш иш берувчининг  буйруғи билан расмийлаштирилади. Буйруқ чиқариш учун асос эса – ходим билан тузилган меҳнат шартномаси.

 

Корхона раҳбарини ишга қабул қилиш -корхона мулки эгасининг ҳуқуқи. Ва ушбу ҳуқуқини у бевосита, шунингдек ўзи вакил қилган органлар орқали ёки корхонани бошқариш ҳуқуқи берилган корхона кенгаши, бошқаруви ёхуд бошқа органлар орқали амалга оширади.

 

Буйруқ ходимга маълум қилиниб, тилхат олинади.

 

Агар раҳбар – ташкилотнинг ягона раҳбари бўлмаса, у билан меҳнат шартномаси тузиш сўзсиз ҳисобланади, меҳнат шартномасини албатта расмийлаштириш лозим. Бу МКнинг 82-моддаси ва кодекснинг бошқа моддалари маъносидан келиб чиқади. Жумладан, МКнинг 100-моддасида ходим билан тузилган меҳнат шартномасини бекор қилишга олиб келиши мумкин бўлган меҳнат вазифаларини бир марта қўпол равишда бузишларнинг рўйхати, бошқалар қаторида, корхона мулкдори билан корхона раҳбари ўртасида тузилган меҳнат шартномаси билан белгиланиши кўрсатилган. МКнинг 208-моддасида эса меҳнат шартномаси бўйича ишлаётган корхона раҳбари томонидан корхонага етказилган зарарни қоплаш тартиби тўғрисида айтилган.

 

Шу тариқа, Меҳнат кодексида раҳбар ва корхона мулкдори ўртасида тузилган меҳнат шартномаси тўғрисида бир неча марта зикр қилинган.

 

Шунингдек, "Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида"ги Қонуннинг 39-моддасида ҳам жамиятнинг яккабошчилик асосидаги ижро этувчи органи вазифасини амалга оширувчи шахс билан меҳнат шартномаси тузиш зарурати тўғрисида айтилади.

 

Buxgalter.uz да батафсил ўқинг.

 

 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_

Валюталар курси

2024-12-19
  • USD:12861.83 (+0.00) сум
  • EUR:13497.20 (+0.00) сум
  • RUB:125.47 (+0.00) сум