Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Импорт қилинган товарнинг божхона қиймати кейинги сотув қийматидан ошиб кетса Ўзбекистонда бухгалтерларнинг миллий сертификацияси қандай бўлиши керак МҲХС бўйича молиявий ҳисоботни тузиш бўйича трансформацион моделни қандай тайёрлаш керак Асосий воситалар қандай қайта баҳоланади

Нима учун Ўзбекистонда энергия таъминоти ислоҳ қилишини керак

23.05.2022

Рус тилида ўқиш

Муҳим идораларнинг фикрига кўра, амалдаги тарифлар даромади нисбатан юқори ва кўпроқ энергия ресурслари истеъмол қиладиган абонентларга катта миқдордаги шартли субсидия берилишига олиб келмоқда.

 

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш, Молия ҳамда Энергетика вазирликлари мамлакатимиз энергия ресурслари бозори ва энергия таъминоти бозорини ислоҳ қилиш зарурати сабабларини тушунтирди.

 

Сўнгги 5 йилда Ўзбекистонда электр энергиясини ишлаб чиқариш ҳажми 61 млрд кВт соатдан 72 млрд кВт соатга ёки 1,2 бараварга ошди. Бунда аҳоли истеъмоли учун етказиб берилган электр энергияси 11 млрд кВт соатдан 16 млрд кВт соатгача ёки 1,5 бараварга ошди.

 

Шунга қарамай, етказиб бериш инфратузилмаси билан боғлиқ муаммоларнинг мавжудлиги ҳисобига 2021 йилда республика бўйича электр энергиясига қондирилмаган талаб 2-3 млрд кВт соатни ташкил этади.

 

Энергия таъминотидаги муаммолар

 

Иссиқлик электр станцияларидаги (ИЭС) энергоблокларнинг аксарияти 25 йилдан ортиқ муддатда фойдаланиб келинмоқда, уларнинг фойдали иш коэффициенти паст (25-35%) ва замонавий буғ-газ ускуналарига (фойдали иш коэффициенти – 55-60%) қараганда 2 баравар кўп ёқилғи сарфлайди.

 

Шуни таъкидлаш лозимки, табиий газга ички бозорнинг талабини қондириш учун экспорт ҳажмлари кескин қисқартирилди.

 

Мавжуд электр узатиш тармоқлари ва трансформаторларнинг асосий қисмининг қувват ўтказиш қобилияти пастлиги истеъмолчиларга электр энергиясини етарли ҳажмда етказиб бериш имкониятини бермайди.

 

Паст тарифлар ва асослантирилмаган субсидиялар

 

Нархларнинг бозор механизмлари асосида шаклланмаганлиги ва асосий фондларнинг эскирганлиги соҳа корхоналари молиявий аҳволининг ёмонлашувига олиб келмоқда. 2021 йилни “Ўзтрансгаз”, “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” компаниялари зарар билан якунлаган. Бу пировардида давлат бюджети харажатларининг ошишига олиб келмоқда.

 

Электр энергиясининг 1 кВт/с таннархи 800 сўм, бунда бир ойда ўртача 200 кВт соат электр энергияси ишлатадиган хонадон ойига 101 минг сўм, 400 кВт соат электр ишлатадиган хонадон эса 202 минг сўм миқдорида шартли субсидия олмоқда.

 

Шу тариқа, даромади нисбатан юқори ва кўпроқ энергия ресурслари истеъмол қиладиган абонентларга катта миқдордаги шартли субсидия берилмоқда.

 

Мисол учун, бир пайтнинг ўзида 2-3 та кондиционер, биттадан ортиқ музлаткич, компьютер ва бошқа электр жиҳозларидан фойдаланувчилар тегишинча кўпроқ электр энергиясини сарф қиладилар. Натижада ушбу хонадонлар кўпроқ шартли субсидия олмоқдалар.

 

Инвесторлар рентабелли тармоққа келади

 

Аҳоли сонининг ошиб бориши ва иқтисодиётнинг барқарор ривожланиши натижасида юзага келадиган талабни таъминлаш учун энергия ресурслари ишлаб чиқаришнинг қўшимча қувватларини барпо этиш лозим.

 

2030 йилга келиб республика истеъмолчиларининг табиий газга бўлган йиллик талаби ҳозирги 54,2 млрд куб метрдан 65 млрд куб метргача ошиши ҳисоб-китоб қилинган.

 

Электр энергиясида эса бу кўрсаткич жорий 74 млрд кВт соатдан 110 млрд кВт соатгача ошиши кутилмоқда. Йилига 110 млрд кВт соат электр энергияси етказиб бериш учун қўшимча равишда 19 ГВт қувватли янги электр станциялари қурилиши талаб этилади.

 

Энергия ресурслари бўйича қўшимча қувватларни яратиш учун камида $25 млрд зарур. Лекин, “ Uzbekneftegaz” АЖ ва “Иссиқлик электр станциялари” АЖнинг амалдаги молиявий ҳолати бу қийматдаги лойиҳаларни амалга оширишга имкон бермайди.

 

Мазкур корхоналар томонидан кредит маблағларининг жалб этилиши, ўз навбатида, республиканинг ташқи қарзи ҳажмининг ошишига олиб келади. Шундан келиб чиқиб, соҳага хусусий инвестицияларни, шу жумладан, давлат-хусусий шерикчилик тамойили асосида кенг жалб этиш келажакда янги қувватларни яратишнинг бирдан-бир йўли ҳисобланади.

 

Республиканинг йилдан йилга ошиб бораётган энергия ресурсларига бўлган талабини барқарор ва тўлиқ таъминлаб бориш ҳамда соҳага хусусий инвестицияларнинг кириб келишини таъминлаш учун республика энергия ресурслари бозорини босқичма-босқич ислоҳ қилиш зарур.

 

Таъкидлаш жоизки, давлат томонидан энергия ресурслари нархларини “шартли субсидиялаш” амалиёти сақлаб қолинади. Бироқ, “шартли субсидиялар”ни тақсимлашда ижтимоий ҳимоя самарадорлигини ошириш мақсадида “ижтимоий норма” тизими бутун республика бўйича амалга киритилади.

 

Энергия истеъмол қилишнинг ижтимоий нормаси деганда аҳоли томонидан имтиёзли тариф бўйича тўланадиган маълум миқдордаги энергия тушунилади. Энергия муайян белгиланган миқдоргача нисбатан пастроқ (имтиёзли) нархда сотилади ва бу миқдордан ошиғи эркин бозор нархида сотилади.

 


Валюталар курси

2024-11-26
  • USD:12814.78 (+0.00) сум
  • EUR:13442.70 (+0.00) сум
  • RUB:123.50 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 26 ноябрь№ 48