2019 йил 1 июндан нотариуслар фаолиятида СМС-хабар бериш электрон тизими жорий этилади, дея хабар берилади Адлия вазирлиги сайтида.
СМС-хабарлар нотариал ҳаракатларни амалга ошириш таомилининг ажралмас қисмига айланади. Улар нотариусга мурожаат қилган фуқароларга юборилади.
Хабарларда қуйидагилар кўрсатилган бўлади:
- нотариал ҳаракатлар учун тўловнинг аниқ миқдори (бу мурожаат қилувчи хизматдан фойдаланганда амалга ошириши керак бўлган барча тўловлар тўғри ҳисоблаб чиқарилганига ишонч ҳосил қилиш имконини беради);
- тўртта рақамли код (уни нотариусга айтиш керак бўлади, у ўз навбатида нотариал ҳаракатни якунлаш учун Адлия вазирлигидан рухсат олади).
СМС «Нотариус» ахборот тизими томонидан генерация қилинади.
Уяли телефони йўқ шахслар хизматдан қандай фойдаланадилар? Фуқароларнинг ушбу тоифаси қариндоши ёки танишининг аппаратидан фойдаланиши мумкин. Истисно тариқасида нотариал идора ходими телефонидан фойдаланишга йўл қўйилади.
Идора ходими қонунга зид талабларни қўйган тақдирда Адлия вазирлигининг 1008 «ишонч телефони»га қўнғироқ қилиш мумкин.