Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Тугатилаётган корхонанинг чет эллик таъсисчиси билан қандай ҳисоб-китоб қилиш керакҚимматли қоғозлар бўйича битимларни солиққа тортишдаги ўзгаришлар Имтиёзларни ҳисобга олган ҳолда ЖШДСни қандай ҳисоблаш керак

Нотариус хизматлари учун мобиль телефон орқали ҳақ тўлаш мумкин

02.02.2018

Адлия вазирлиги давлат божи ва нотариусларнинг бошқа хизматлари учун онлайн-тўловларни жорий этди.

 

Вазирликнинг матбуот хизмати хабар берганидек, энди нотариал идораларга мурожаат этган фуқаролар уларнинг хизматлари учун мобиль телефонлар воситасида тўлов тизимлари орқали ҳақ тўлашлари мумкин. Шунингдек, QR-коддан фойдаланган ҳолда тўлаш имкони ҳам мавжуд.

 

Ҳозирги вақтда UPAY сервиси орқали тўловлар ўтказиш имкони бор. Шунингдек PayMe, Click ва бошқа тўлов тизимларини улаш режалаштирилаётир.

 

Нотариал хизматлар учун тўловлар миқдорлари сервис томонидан автоматик равишда ҳисобланади. Квитанцияларнинг ягона шакли жорий этилмоқда. Шунингдек банк кассалари орқали хизматлар учун ҳақ тўлаш имконияти сақлаб қолинади. Барча тўловлар «Нотариус» ахборот тизимида онлайн режимида акс этади.