«Ходимга 2023 йил 10 март куни «қисқартириш» муносабати билан ишдан бўшатиш тўғрисида огоҳлантириш берилди. Огоҳлантириш муддати 10 май куни тугайди. Бу пайтда аллақачон ходимнинг иш стажидан келиб чиқиб ишдан бўшатиш нафақасини тўлашда янги ёндашувни ўрнатадиган янги Меҳнат кодекси амал қилади. Тегишинча, баъзи ходимлар учун нафақа миқдори ҳозиргисидан икки баравар юқори бўлади. Биз «қисқартирилаётган» ходимга ишдан бўшатиш нафақасини қайси МК – огоҳлантириш пайтидаги амалдаги ёки янгиси бўйича тўлашимиз керакми? Ходимнинг ташкилотдаги иш стажи 15 йилдан кўп».
Саволга «Норма» эксперти, юрист Ленара ХИКМАТОВА жавоб берди:
– Янги Меҳнат кодекси 2023 йил 30 апрелдан кучга киради. Шу санадан бошлаб барча иш берувчилар унинг қоидаларига риоя қилишлари шарт.
Янги Меҳнат кодексининг 173-моддасига мувофиқ, ишдан бўшатиш нафақасининг миқдори мазкур иш берувчидаги иш стажига боғлиқ бўлади ва у:
- уч йилгача иш стажига эга бўлган ходимлар учун – ўртача ойлик иш ҳақининг эллик фоизидан;
- уч йилдан беш йилгача иш стажига эга бўлган ходимлар учун – ўртача ойлик иш ҳақининг етмиш беш фоизидан;
- беш йилдан ўн йилгача иш стажига эга бўлган ходимлар учун – ўртача ойлик иш ҳақининг юз фоизидан;
- ўн йилдан ўн беш йилгача иш стажига эга бўлган ходимлар учун – ўртача ойлик иш ҳақининг бир юз эллик фоизидан;
- ўн беш йилдан ортиқ иш стажига эга бўлган ходимлар учун – ўртача ойлик иш ҳақининг икки юз фоизидан кам бўлиши мумкин эмас.
Давомини kadrovik.uz да ўқинг.