Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Умумий сотиш ҳажмида ўз маҳсулоти 90 фоиздан кам бўлса, умумий овқатланиш корхонаси қишлоқ хўжалик маҳсулотлари харидини қандай расмийлаштириши керак Ўзбекистондан ташқарида товар харид қилиш ва ташиш қандай солиқ оқибатларига олиб келади Қандай қилиб ҚҚС ҳисоботини тўлдириш ва солиқни тўлаш керак

Олий Мажлис Сенатининг ўн тўққизинчи ялпи мажлиси 3 май куни бўлиб ўтади

29.04.2019

Рус тилида ўқиш

Олий Мажлис Сенати Кенгашининг 2019 йил 26 апрель куни бўлиб ўтган мажлисида Олий Мажлис Сенатининг ўн тўққизинчи ялпи мажлисини жорий йилнинг 3 май куни Тошкент шаҳрида чақириш тўғрисида қарор қабул қилинди.

 

Ялпи мажлис кун тартибига “Давлат-хусусий шериклик тўғрисида”ги, “Қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларини хусусийлаштириш тўғрисида”ги (шарҳга қаранг), “Қайта тикланувчи энергия манбалари тўғрисида”ги, “Яйловлар тўғрисида”ги (шарҳга қаранг) қонунлар киритилган.

 

Шунингдек, сенаторлар Жиноят кодекси, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс, Иқтисодий процессуал кодекс ҳамда бошқа қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги Қонунларни ҳам кўриб чиқадилар.

 

Шу билан бирга, ялпи мажлисда “Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили” Давлат дастурининг 2019 йил биринчи чорагидаги ижроси юзасидан Вазирлар Маҳкамасининг ҳисоботини, шунингдек Марказий банкнинг, прокуратура органларининг, Ҳисоб палатасининг 2018 йилдаги фаолияти тўғрисидаги ҳисоботлари эшитилади.

 

Ялпи мажлисда Тошкент вилояти ҳокимининг ҳудудларни ривожлантириш ҳамда халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари фаолияти ҳақидаги ҳисоботи ҳам тингланади.

 

Сенат аъзолари тадбиркорлик фаолиятини амалга оширишда аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталигини таъминлаш масалалари, сув объектларига оқинди сувларни оқизиш билан боғлиқ муаммолар юзасидан Ҳукумат аъзоларига парламент сўровлари юбориш, шунингдек илгари юборилган парламент сўровлари натижаларини муҳокама қиладилар.

 

Ялпи мажлисда Олий Мажлис Сенатининг ваколатларига тааллуқли бошқа масалалар ҳам кўриб чиқилади.

 

Олий Мажлис Сенатининг
Ахборот хизмати
материаллари асосида

Валюталар курси

2024-12-23
  • USD:12893.07 (+0.00) сум
  • EUR:13386.87 (+0.00) сум
  • RUB:125.96 (+0.00) сум